Линклар

Шошилинч хабар
07 апрел 2020, Тошкент вақти: 19:44

Ўзбекистон Сенати раиси: Тунги навбатчилик мажбурий меҳнат, ҳашар мажбурий меҳнатга кирмайди


Метро ишчилари қурилишда ишлатилмоқда

Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева тунги навбатчилик мажбурий меҳнат сифатида малакаланишини айтди.

"Мажбурий меҳнатнинг Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан белгилаб берилган 11та сифати бор. У конвенцияга киритилган. Тунги навбатчилик, масалан, у мажбурлашга киради барибир. Чунки у ўз хоҳиши бўлмаса ҳам, кечаси билан ўтиришга мажбур", - деди Норбоева одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг мажлисида.

Лекин Сенат раисига кўра, ҳашар, ўз ҳудудини тозалаш мажбурий меҳнатга кирмайди.

"Ўша битта-иккита одам хоҳламаса чиқмасин. Уни биров зўрламайди ҳам, қаттиқ гапиришга ҳам ҳаққи йўқ", – деб айтган Норбоева.

Сенат раиси "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" каби ҳукумат дастурлари доирасида бюджет ходимларининг ишга жалб этилишига ҳам тўхталди:

"Обод қишлоқ»нинг ишини қил» ёки тиббиёт ходимига даволаш, иш жараёнида бориб ўша ердаги ишни қилгин, дейиладиган бўлса, бу – мажбурий меҳнатга киради. Чунки у ўзининг функциясини бажармаяпти, бошқа ишга жалб қилиняпти", – деди Норбоева.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG