Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2020, Тошкент вақти: 08:41

Ўзбекистон Тожикистон билан чегарани миналардан тозалаб бўлганини маълум қилди


Ўзбекистон Тожикистон билан чегара қисмини миналардан тозалаш ишларини якунлаганини маълум қилди.

Икки давлат чегара ҳудудининг миналардан тозаланиши Ўзбекистон кучлари ва воситалари билан амалга оширилган.

Бу ҳақда Тожикистондаги Asia-Plus агентлиги Душанбе расмийларига таяниб хабар қилди.​

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил март ойида Тожикистонга ташрифи якунларига кўра, икки давлат етакчиси умумий чегарани миналардан тозалаш бўйича барча ишлар 2019 йил охиригача якунланишига келишиб олишганди.

Ўзбекистон 1990 йиллар охирида Тожикистон билан чегарасининг тоғли ҳудудларини миналаштирганди.

Ўшанда Ўзбекистон буни Тожикистон томондан ўз ҳудудига Ўзбекистон ислом ҳаракати жангариларининг кириши олдини олмоқчилиги билан тушунтирган.

Тожикистон миллий мина маркази маълумотларига кўра, охирги 20 йил ичида Ўзбекистон—Тожикистон чегарасида ва Тожикистоннинг ўзида миналар портлаши оқибатида 374 тожикистонлик ҳалок бўлган, 485 нафари жароҳат олган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG