Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:37

Озодбек Назарбеков: Ким мен томонда бўлмаса, менга душмандир!


Озодбек Назарбеков.
Озодбек Назарбеков.

Ўзбекистон маданият вазири вазифасида иш бошлаган вазир Озодбек Назарбеков вазирлик тизимини буткул ислоҳ қилиш, соҳани коррупциядан тозалаш бўйича нияти қатъийлигини билдирди. Бу қарорини янги вазир шаҳар ва вилоят бошқармалари, тизимнинг барча ходимлари иштирокида Маданият вазирлигида бўлиб ўтган видеоселектор чоғида очиқлади.

“Маданият тизимида коррупция урчиб кетган, ҳамма ўз этагини йиғиштириб олсин. Аввало шу соҳани коррупциядан тозалашимиз лозим. Маданият вазирлигидан то энг қуйи тизимгача адолат ўрнатилади. Ким менга дўст бўлса, мен томонда турсин, ёки у менга душман бўлади. Президент менга ишонди, адолат ўрнатади, деб ишонди. Бу ёғига адолат тўнини кийиб, маърифат қиличини баланд кўтариб, тизимни тозалаймиз. Коррупцияга қарши курашишда эса менга ҳалол жамоа керак”, дея иқтибос келтиради ЎзА Озодбек Назарбеков сўзларидан.

Маданият вазири президентнинг “ҳалоллик вакцинаси” жумласига эътибор қаратар экан, бунинг “аввало кўнгилни тозалаш, ҳаромни нима эканини англаб, ундан ҳимояланиш” эканига урғу берган.

“Фарзандларингизга ҳалол луқма едиринг. Бу борада республика маданият ходимлари барчага ўрнак бўлиши лозим”, деган Озодбек Назарбеков.

  • 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Ахмадович Назарбековни бош вазир Абдулла Арипов вазирлик ходимларига таништирди.
  • Бу ҳақда хабар қилган Маданият вазирлиги матбуот хизматига кўра, собиқ Маданият вазири, айни пайтда Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари бўйича қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев янги вазирни қутлаган.
  • "Вазир Озодбек Назарбеков барчага миннатдорчилик билдирган ҳолда, устози Бахтиёр Сайфуллаевни яна бир карра қутлаб, уларнинг тажриба ва маслаҳатларига таянишини билдирди. Шунингдек, вазирлик жамоасига ўз ишончларини айтиб, соҳа ривожи учун камарбаста бўлишларини тилаб қолди", - дейилган хабарда.
  • Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 22 январь куни ўтган мажлисида депутатларнинг 138 нафари (умумий 150 нафар) Озодбек Назарбеков номзодини маданият вазири лавозимига лойиқ, деб овоз берган эди.
  • 2017 йилнинг августида Президент Шавкат Мирзиёев Озодбек Назарбековни Маданият вазири ўринбсоари лавозимига тайинлаган эди.
  • Ўзбекистон халқ артистини мазкур лавозимга тайинлаш тўғрисидаги қарор 2017 йилнинг 9 август куни ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласига бағишланган видеоселектор йиғилишида эълон қилинган.
  • Президент Озодбек Назарбековни 2017 йил, июни охирида “Ёшлар телеканалига директор қилиб тайинлаган. Бироқ июль ойи охирида Назарбеков ўз ихтиёри билан бу лавозимни тарк этган эди.
XS
SM
MD
LG