Линклар

Шошилинч хабар
21 октябр 2020, Тошкент вақти: 02:07

“Ойбек-Фаберже" иши: Асосий даъвогар Лола Раҳимова судга келмаяпти


Ҳозир қамоқда қолаëтган Ойбек Миралиев.

17 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сергели туман судида судья Баҳодир Юсупов раислигида тадбиркор Элдор Миралиевга нисбатан ўтаётган маҳкама ўз ишини давом эттирди. Гувоҳлар сўралди, далилларга ойдинлик киритилди.

Таниқли тадбиркор Ғафур Раҳимов, унинг хотини Лола Раҳимова, тадбиркор Шерзодхўжа Аббосхўжаев ва бошқаларга моддий зарар етказганликда айбланаётган тадбиркор Элдор Мириалев хатти-ҳаракатларига ойдинлик киритилди.

Элдор Миралиев таниқли тадбиркор Ғафур Раҳимов, унинг хотини Лола Раҳимова, хусусий тадбиркор Шерзодхўжа Аббосхўжаев ва бошқаларга моддий зарар етказганликда айбланмоқда.

34 яшар Элдор Миралиевга нисбатан судь 4 февраль куни бошланган эди.

Жабрланувчининг гувоҳи ғайриоддий

Суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ Қаҳрамон Ғуломов жабрланувчи Лола Раҳимованинг ҳам юристи, ҳам Ўзбекистонда унинг номидан ишларини юритувчи, мол-мулклари учун ишончли вакилдир.

У ўта оғир жиноятларда айбланиб, 2011-18 йилларда Жаслиқ лагерида жазо муддатини ўтаб қайтган.

Лола Раҳимова номидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва бошқа давлат ҳокимияти идораларига ака-ука тадбиркор Миралиевлар устидан шикоят қилиб, уларни қаматишга эришган Қаҳрамон Ғуломов жиноят иши воқеалари содир бўлгани иддао қилинаётган пайтда қамоқда бўлган.

Қаҳрамон Ғуломов суд мажлисида Лола Раҳимованинг оғзаки кўрсатмаларига таяниб айтишича, ака-ука Миралиевлар 2014 йилда Москвадаги Европа кредит банкидан Раҳимова билан шерикликда 2 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит олган.

Ҳолбуки, Европа кредит банки ҳужжатлари ва сметасида автомобиль масаласида бирор гап йўқ. Қолаверса, 2014 йилдаги кредит аллақачон ёпилиб кетган.

Жиноят ишидаги баҳсли “Mercedes-Benz Maybach” автомобили гўё ана шу кредитнинг бир қисми эвазига харид қилинган. Фуқаро Жаҳонгир Юлдашев номида бўлган бу автомобилдан тадбиркор Ғафур Раҳимов ва унинг оиласи Тошкентга қилган қисқа сафарлари даврида фойдаланган холос.

Раҳимовлар оиласининг автомашинага тааллуқли ягона қонуний жиҳати Лоланинг Ғафур Раҳимовдан аввалги турмушидан ўғли Акмал Раҳимов номига ҳайдаш ҳуқуқи берилган Юлдашевнинг ишончномасидир.

Суд Раҳимовани мажбурий келтиришга оид ажрим чиқарди

Судланувчи Миралиевларга қўйилаётган айбловларнинг аксарияти Лола Раҳимованинг шахсан ўзи изоҳ беришини тақозо қилмоқда. Шу боисдан ҳам судланувчининг ҳимоя тарафи Лола Раҳимованинг суддаги шахсан иштирокини таъминлашни талаб қилмоқда, зотан улар бунга қонунан ҳақлидирлар.

Аммо жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди Россия Федерацияси фуқароси бўлган Лола Раҳимовага 4 марта судга чақирув қоғози юборган. Шунга қарамай Лола Раҳимова судга келмаяпти. Бундай ҳолатда судга мажбурий келтириш чоралари кўрилади ва Сергели суди бу ҳақда ажрим қабул қилган.

Гувоҳ Қаҳрамон Ғуломовнинг таъкидича, Лола Раҳимованинг шу кунда Ўзбекистонга келишига монъелик қиладиган таъқиқ йўқ. Унга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан эълон қилинган қидирув 2019 йилнинг 4 январидан бекор қилинган, у ва эри Ғафур Раҳимовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисми (Жиноят таркиби мавжуд эмаслиги) билан тугатилган.

7 миллион долларлик даъво

Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси терговчиси У. Ш. Умаров имзолаган ва Озодликда нусхаси бўлган айблов хулосасида даъвогарлар сифатида Лола Раҳимова ва унинг синглиси Гўзал Камолхўжаеваларнинг исмлари зикр қилинган.

Айблов ҳужжатларида ëзилишича¸ Ойбек Миралиев хусусан Лола Раҳимованинг синглисига тегишли кўчмас мулкни 650 минг долларга сотиб, пулини бермаганликда гумон қилинмоқда.

Бундан ташқари Озодлик танишган даъво аризасида Лола Раҳимова ўзига тегишли «Mercedes-Benz Maybaсh» автомобилни “Ойбек Миралиев ўзлаштирди” деб даъво қилгани ёзилган. Шунингдек, Ғафур Раҳимовнинг вакили ўз даъво аризасида Ойбек Миралиев ва унинг укаси Раҳимовлар оиласига тегишли жами 7 миллион долларга яқин маблағни ўзлаштириб юборганликда айбламоқда.

Аммо Ойбек Миралиевнинг адвокати Ёқутхон Худоëрова ака-укага қарши иш тўлалигича "сфабрикованний" (уйдирма) эканини 2019 нинг декабрида иддао қилган эди.

Адвокат Худоëровага кўра¸ манфаатдор доиралар “ Ойбекни қаматиш йўли билан унга тегишли кўчмас мулклар, ширкатларни ўзлаштириб олмоқчи”.

Озодлик гаплашган Ойбекнинг яқинлари бу иш ортида Ғофир Раҳимов билан яқин алоқада бўлган юқори мансабли ҳукумат мулозимлари турганини иддао қилди. Айни пайтда Озодликда бу иддаонинг расмий тасдиғи ëки инкори йўқ.

Президент олқишлаган тадбиркор ака-укалар

Тадбиркор гуруҳлар орасида "Ойбек тухум"¸ “Ойбек-фаберже” (Заргар Карл Фаберже (1846-1920) ясаган тухум шаклидаги заргарлик асарлари ишора) ¸"Киндер сюрприз" деган номлар билан танилган Ойбек Миралиев ва унинг укаси Элдор сўнгги 10 йил ичида мамлакатдаги паррандачиликка ихтисослашган бизнеснинг асосий фигураларидан бири ҳисобланади.

Озодлик танишган 2011 йилга оид ҳужжатларда Ойбек Миралиев Навоий вилояти Кармана туманидаги “Сардоба Парранда” фабрикасининг эгаларидан бири эканлиги қайд этилган.

Шунингдек Озодликда Ойбек Миралиев ўзининг икки-укаси Сардор ва Элдор билан биргаликда Латвиядан Ўзбекистонга шрот (қорамоллар учун озуқа, кунжара) импорт қилгани ҳақида маълумот бор.

Озодлик мухбири кўрган ҳужжатларда акс этишича, Ойбек Миралиев 2010 йилдан 2012 йилгача БААнинг Дубай шаҳрида бир қанча тижорий тадбиркорлик лойиҳаларида иштирок этган.

XS
SM
MD
LG