Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2020, Тошкент вақти: 08:18

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" коронавирус сабаб Жанубий Кореяга парвозларни тўхтатди


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиаширкати коронавирус хавфи сабаб 1 мартдан Жанубий Кореяга парвозларни вақтинча тўхтатишини маълум қилди.

Ширкат баёнотида айтилишича, HY514 рейс билан 29 февраль куни Сеулдан учадиган йўловчилар келишлари билан вақтинчалик турар жойга жўнатилади.

Шу муносабат билан уларни Тошкент аэропортида кутиб олмаслик сўралган.

Аввалроқ, Тошкентдан Жидда ва Мадинага рейслар тўхтатилгани, у ердаги ўзбекистонликларни қайтариш учун рейслар ташкиллаштирилиши хабар берилганди.

Ўзбекистон 1 феврал санасидан коронавирус эпидемияси туфайли Хитой билан ҳам авиақатновни вақтинча тўхтатган эди.

29 феврал ҳолатига кўра вирус 50дан ортиқ давлатда тарқаган. Дунё бўйича 85 мингдан ортиқ минг ҳолат аниқланган.

Уларнинг катта қисми Хитойга тўғри келади.Касалликдан ўлганлар сони 3 мингга яқинлашган.

XS
SM
MD
LG