Линклар

Шошилинч хабар
15 апрел 2021, Тошкент вақти: 19:46

Коронавирусга чалинганлар сони 10 нафарга етди


Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 10 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумот тарқатди.

Вазирлик шу йил 15 март куни соат 05:15 да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига қарашли Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган бир нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланганлигини эслатиб, мазкур рейс билан бирга келган беморнинг турмуш ўртоғи ва яна бир фуқарода ҳам ушбу инфекция тасдиқланганини маълум қилади.

Шу тариқа коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 10 нафарга етган.

“Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган ушбу беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли бўлиб,шифокорлар томонидан стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда”, дейилади ССВ хабарномасида.

XS
SM
MD
LG