Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:45

Тошкентга кириш йўлидаги постларида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда 


Тошкент ЙПХ масканларида дезинфекция, 22 март, 2020
Тошкент ЙПХ масканларида дезинфекция, 22 март, 2020

22 март кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди.

Натижада, йўналишсиз такси ҳайдовчилари хизматига талаб кескин ошди.

Шу боис, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Транспорт вазирлиги йўналишсиз таксилар фаолияти назоратини оширди.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарга кўра, ИИББ, Транспорт вазрилиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари биргаликда пойтахтнинг ҳар бир тумани, шаҳарга кириш-чиқиш постларида такси ҳайдовчилари машиналарини дезинфекция қилмоқда.

22 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 43 кишида вирус аниқланди. Булар Париж, Истанбул, Лондон, Дубай ва Швейцариядан қайтган ватандошлар ҳамда уларнинг тиббий кузатув остида бўлган яқинларидир.

ССВга кўра, оғир аҳволдаги бемор йўқ, уларнинг яқинлари шифохона ва уйида карантинда. Илк беморлар тузалишни бошлаган.

XS
SM
MD
LG