Линклар

Шошилинч хабар
13 июл 2020, Тошкент вақти: 07:58

Трамп билан Помпео Хитойга COVID-19 бўйича холис маълумот беришни талаб қилиб, босим ўтказмоқда


АҚШ президенти Доналд Трамп, 16 апрель, 2020

АҚШ президенти Доналд Трамп ва давлат котиби Майк Помпео яна бир карра Хитой коронавирусга қарши қандай курашаётгани тўғрисидаги масалани кўтариб, расмий Пекиндан у қандай бошлангани ҳақида кўпроқ маълумот беришни талаб қилди.

Трамп 18 апрелда Оқ Уйда уюштирилган брифингда ҳозир гап рўй берган нохуш воқеа “назоратдан чиқиб кетган хатоми” ёки атайлаб қилинган ишми - буни аниқлашда эканини таъкидлади.

Президент, агар Хитой “била туриб жавобгар” бўлса, бунинг оқибатлари ёмон бўлади, деб огоҳлантирди.

Давлат котиби Помпео ҳам, 18 апрелда Твиттерда Хитой ҳукумати “жавоб бериши кераклиги” ҳақида ёзди.

Трамп билан Помпео Хитойни коронавирус илк марта Уханда пайдо бўлганидан сўнг ошкораликка йўл бермагани учун кескин танқид қилди.

Трамп АҚШ ҳукумати COVID-19 вируси Хитойдаги вирусология лабораториясидан тарқалган-тарқалмаганини аниқламоқчи бўлаётганини ҳам айтди. Лекин америкалик амалдорлар коронавирус ҳақида шу пайтгача аниқланган маълумотлар у табиий йўл билан пайдо бўлганидан далолат бераётганини айтиб келмоқда.

17 апрелда, вирус лабораторияда яратилганми, деб берилган саволга мамлакатнинг юқумли касалликлар бўйича бош эксперти, доктор Энтони Фаучи вируснинг геноми бўйича ўтказилган тадқиқотлар у лабораторияда яратилгани эмас, ҳайвондан одамга юққанини кўрсатди, деб айтганди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG