Линклар

Шошилинч хабар
27 Aprel 2026, Тошкент вақти: 21:40

Қўйлиқ деҳқон бозори савдогарлари: Расталар бузилди, миллионлаб сўмлик мева-сабзавот ахлатга ташланди


Қўйлиқ деҳқон бозори савдогарлари: Расталар бузилди, миллионлаб сўмлик мева-сабзавот ахлатга ташланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:56 0:00

18 апрель куннинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган “Қўйлиқ” деҳқон бозорининг мавсумий мева-сабзавот сотиладиган расталари¸ гувоҳларнинг Озодликка айтишича¸ “уруш майдони”га айланди. Озодлик гаплашган савдогарларнинг айтишича¸ туман ҳокимлиги ва бозор маъмурияти мулозимлари бу ерда савдо қилаëтган юзлаб тадбиркорга расталарнинг дезинфекция қилиниши айтиб¸ маҳсулотларини ўраб¸ четга чиқиб туришни сўраган. Воқеанинг бевосита иштирокчиларига кўра¸ савдогарлар четга чиқиши билан ўнлаб зарғалдоқ нимча кийганлар расталар устига чиқиб¸ уларни бузишга киришган¸ бу пайтда Миллий гвардия аскарлари тадбиркорларни қуршаб турган. Бир неча соат давом этган фавқулодда амалиëт оқибатида махсус рухсатнома билан бу ерда савдо қилаëтган хусусий тадбиркорларнинг миллионлаб сўмлик мева ва сабзавоти¸ бузиб ташланган расталар билан бирга ахлатга ташланган; баҳорги сабзавотлар тайëр бўлган айни мавсумда¸ уларни сотиб тирикчилик қилиб келган юзлаб тадбиркор даромад манбаидан айрилган.

XS
SM
MD
LG