Линклар

Шошилинч хабар
27 сентябр 2020, Тошкент вақти: 08:20

Грузия Киевдаги элчисини чақиртириб олди


Украинада Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили ислоҳотлар кенгаши раислигига тайинланганидан ғазабланган расмий Тбилиси Киевдан элчисини чақиртириб олди.

Саакашвилини янги лавозимга Украина президенти Володимир Зеленский 7 май куни тайинлади.

Ислоҳотлар бўйича миллий кенгаш 2014 йилда ташкил этилган. Кенгаш президент қошидаги махсус маслаҳат органи ҳисобланади.

Аввалроқ Саакашвили Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Бироқ кейинроқ унинг номзоди парламентдан чақириб олинган. Бу Саакашвили номзодини тасдиқлаш учун парламентда етарли овозлар бўлмагани билан изоҳланган.

Украинада Саакашвили бу лавозимга тайинланиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлгач, Грузия ҳукумати Киевга норозилик билдирган эди. Грузия Саакашвилини Тбилисига экстрадиция қилинишини талаб этмоқда.

2004-2013 йилларда Грузия президенти лавозимида ишлаган Саакашвили 2018 йилда хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда айбдор деб топилиб, сиртдан олти йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Катерина Зеленко Киев Саакашвили тажрибасига муҳтож эканлигини айтиб, Тбилисини бу ҳолат икки давлат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашишига йўл қўймасликка чорлади.

Унга қўйилаётган айбловларни рад этиб келаётган Саакашвили 2015 Украинада янги карьера бошлади. Ўша йили президент Петро Порошенко унга Украина фуқаролигини бериб, Одесса вилояти губернатори лавозимига тайинлади. Аммо Порошенко ва Саакашвили ўртасида келишмовчиликлар юзага келгани учун 2016 йил Порошенко уни лавозимидан бўшатди.

2017 йил Саакашвили Украинада мухолиф партияга асос солди, натижада Порошенко унинг фуқаролигини бекор қилди. Ўтган йили жорий президент Зеленский Саакашвилига Украина фуқароларини қайтадан берди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG