Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 19:40

Мирзиёев: Сўхдаги воқеалар қирғиз халқи билан алоқаларга таъсир қилмаслиги керак!


6 июнь куни Фарғонада фаоллар билан йиғилишда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сўх воқеаларини тилга олган.

"Кун.уз" нашри хабарига кўра, мажлисда президент Мирзиёев Сўхдаги воқеалар қирғиз халқи билан алоқаларга таъсир қилмаслигини таъкидлаган.

"Кейинги йилларда қўшни давлатлар билан чегарадош жойлардаги кўп муаммоларни ҳал қилишга эришдик. Сўхдаги воқеалар қирғиз халқи билан дўстлигимизга, борди-келдимизга, режаларимизга таъсир қилмаслиги керак. Вазмин, сабр-тоқатли, меҳр-оқибатли бўлишимиз зарур. Қўшничилик - минг йилчилик. Халқларимиз елкадош бўлиб, бир-бирини ҳурмат қилиб яшаши керак», - деган президентнинг сўзларидан иқтибос келтирган "Кун.уз".

"Мақтов керак эмас"

Ўз маърузасида Мирзиёев Фарғонага халқ билан очиқча гаплашиб, муаммоларни биргаликда ҳал этиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида келганини таъкидлаган.

"Мен қисқа, сизлар кўпроқ гапирсаларингиз тўғри бўлади. Мақтов керак эмас. Президентга энг катта мақтов бўлиб бўлган - бу халқ ишончи. Ҳали энди биринчи қадамларни қўйяпмиз. Келиб, қарсак эшитиб кетиш менгаям осон. Лекин бундан натижа бўлмайди. Туманларга ўзим боришимнинг сабаби - одамларнинг яшаш шароитларини юрагимдан ўтказиб, аниқ чоралар кўриш, ислоҳотлар узоқ-узоқ жойларда ҳам натижа беряптими, қуйи тизимдаги раҳбарлар садоқат билан, жон куйдириб ишлаяптими, деган саволларга жавоб топиш. Ҳар куни бундай учрашув бўлмайди. Аччиқ-аччиқ масалаларни қатъий қўйинглар», - деган президент.

Сўхда сув устида келиб чиққан жанжал ортидан бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувда маҳаллий аҳоли ҳокимларни ўзгартириш, яйловлар масаласини ҳал қилишни талаб қилганди.

Айни пайтда ҳукумат Сўхни ривожлантириш бўйича президент қарори лойиҳаси тайёрланаётгани ва бу лойиҳа асосида қарийб 1 триллион сўм маблағ ажратиш кўзда тутилганини билдирган.

XS
SM
MD
LG