Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:11

8 июндан яшил ҳудудларда масжидлар очилади, намозхонлардан қоидаларга риоя этиш сўралмоқда


Тошкентдаги Минор масжиди
Тошкентдаги Минор масжиди

8 июндан бошлаб, карантин қоидалари юмшатилган яшил ҳудудларда масжидлар очилади.

Республиканинг коронавирусга қарши кураш чораларига масъул бўлган Махсус комиссиясининг 4 июнь куни эълон қилинган қарори билан 8 июндан яшил ҳудудларда карантин тадбирлари юмшатилмоқда.

Жумладан, яшил зоналардаги масжидлар учун махсус ишлаб чиқилган санитария ва гигиена қоидаларга риоя қилган ҳолда ибодат қилишга рухсат берилди.

Масжидлар учун ишлаб чиқилган махсус қоидалар, июнь, 2020
Масжидлар учун ишлаб чиқилган махсус қоидалар, июнь, 2020

Аввалига “Яшил” ҳудудларда 5 июндан бошлаб масжидлар ва бошқа диний ташкилотлар фаолиятига рухсат берилиши хабар қилинганди.

Аммо, Махсус комиссия 5-8 июнь кунлари диний муассасаларда (масжидлар, черковлар) хавфсизликни таъминлаш учун махсус тайёргарлик чоралари кўрилиши лозимлигини билдирган ва бу санани кечиктирганди.

Республика махсус комиссияси 4 июнь куни тарқатилган изоҳига кўра, мазкур чора-тадбирларга:

- диний ташкилотларга қарашли бино ва ҳудудларни дезинфекция қилиш,

- ижтимоий масофа сақланишини (камида 1,5 -2 метр) таъминлаш учун зарур бўлган махсус белгилар қўйиш,

- масканларни зарур жиҳозлар (пирометрлар, санитария ва дезинфекциялаш воситалари, санитария гиламлари ва бошқалар) билан таъминлаш,

- диний муассасалар ишчилари билан ўқув семинарларини ташкил қилиш.

Ҳозирча аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида оммавий диний тадбирлар (жума намози, якшанба ибодатлари ва бошқалар) ташкил этиш тақиқланганича қолмоқда.

XS
SM
MD
LG