Линклар

Шошилинч хабар
29 октябр 2020, Тошкент вақти: 13:49

Бу йил олий ўқув юртларига қанча талаба қабул қилиниши маълум бўлди


Тест имтиҳони. Самарқанд, 1 август, 2019 йил.

2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон олий таълим муассасалари кундузги бўлимига 103 575 нафар талаба қабул қилинади.

Бу ҳақдаги президент қарори 13 июнь куни эълон қилинди.

Қарорда тасдиқланган 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари бўйича,олий ўқув юртларининг сиртқи бўлимларига 31 350 нафар, кечки бўлимларига 5 025 нафар талаба қабул қилинади.

Магистратурага эса 10 425 нафар талаба қабул қилиниши режаланган.

Қарорга кўра, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 20 июндан 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) амалга оширилади.

Аввалроқ бу жараён 15 июндан 15 июлга қадар амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди.

2020−2021 ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Қабул жараёни абитуриентлар уйдан чиқмаган ҳолда ташкил этилиши кутилмоқда.

Тест синовлари ўтказиладиган биноларда ҳар бир абитуриент учун камида 3 кв.м жой ажратилади, уларга ниқоб, қўлқоп билан тестда иштирок этиши таъминланади.

Сўнгги хабарлар

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG