Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 03:08

Наманганда эр хотини ва қизини ўлдирди, кейин ўзига ўт қўйди


Ҳужум оқибатида 1 ёшга тўлмаган чақалоқ ҳам ҳалок бўлди.
Ҳужум оқибатида 1 ёшга тўлмаган чақалоқ ҳам ҳалок бўлди.

Наманганда эр хотини ва уч боласига болта билан ҳужум қилди, кейин эса ўзига ўт қўйди. Олинган тан жароҳатларидан хотин ва кичик фарзанд ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Газета уз” Бош прокуратурага таянган ҳолда хабар берди.

Хабарда айтилишича, Наманганнинг “Янги Замин” маҳалласида яшовчи 44 ёшли У.Х., 13 июнь куни соат 17:30ларда 36 ёшли хотини билан жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг у болта билан хотинининг бошига ва бўйнига бир неча марта урган. Хотин воқеа жойида ҳалок бўлган.

У. Х., хотинини ўлдиргач 10, 8 ёшли ва ҳали бир ёшга тўлмаган қизларига ҳам болта билан ҳужум қилган. Чақалоқ воқеа жойида ўлган, 10 ва 8 ёшли қизалоқлар эса, жароҳатланган бўлсалар-да, қўшнисининг уйига чиқиб яширинишга муваффақ бўлган.

Шундан сўнг У.Х., ошхонага кириб ўзига ўт қўйган ва ўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG