Линклар

Шошилинч хабар
21 октябр 2020, Тошкент вақти: 05:03

Бухорода аҳоли орасида 11 кишида СOVID-19 инфекцияси аниқланди


21 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони камида 6216 нафарни ташкил қилмоқда.

ССВ берган баёнотга кўра, вирус аниқланганларнинг 48 нафари чет элдан қайтарилиб, карантин марказига жойланган ватандошлар орасида қайд этилган.

Яна 13 нафари эса Бухоро вилоятида ва булардан 11 нафари аҳоли орасидан аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги кунлардаги баёнотларида аҳолини қайта ва қайта эҳтиёткорликни оширишга чақирмоқда.

20 март оқшомида вазирлик Тошкентдаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида ётган 49 ёшли беморнинг нафас етишмовчилигидан қийналаётгани акс этган 10 сониялик видеони эълон қилди.

21 июнь маҳаллий вақт билан соат 10:00га қадар мамлакатда шифохоналарда қолаётган беморлар сони 1907 нафарга етди.

Улардан 15 нафари оғир, 1 нафари ўта оғир аҳволда экани айтилди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG