Линклар

Шошилинч хабар
09 август 2020, Тошкент вақти: 07:38

Оқ уй: Трампга Россия разведкаси жангариларга ваъда қилган мукофот ҳақида маълумот берилмаган


АҚШ президенти Дональд Трамп (ўнгдан биринчи) ва Давлат котиби Майк Пенс (ўнгдан иккинчи) Афғонистонда ўлдирилган икки аскар тобутини кузатиш маросимида иштирок этмоқда, 10 февраль, 2020, Делавер.

Оқ уй президент Дональд Трампга, Россия ҳарбий разведкаси Толибонга алоқадор жангариларга АҚШ ва АҚШ етакчилигидаги коалиция қўшинларига ҳужум қилиш эвазига мукофот таклиф қилганига оид маълумот берилганини рад этди.

Оқ уй матбуот котиби Кейли Макенанининг Twitter трамоғида маълум қилишича, на Трамп, на давлат котиби Майк Пенсга Россия ваъда қилган мукофот ҳақида ҳисобот берилмаган.

26 июнь куни The New York Times газетаси исми ошкор қилинмаган АҚШ расмийларига таянган ҳолда, Россиянинг ГРУ ҳарбий разведкаси махфий бўлими ўтган йили жангариларга Америка қўшинларига қарши ҳужум эвазига мукофот ваъда қилган, деб хабар қилди.

Собиқ вице-президент ҳамда демократик партия номидан президентликка номзод кўрилаётган Жой Байден агар The New York Times ҳисоботи рост бўлса, «Трампга бу ҳақда бир неча ойдан бери маълум бўлган, аммо у ҳеч қандай чора кўрмаган», деди.

Байден Трамп нафақат Россияга қарши чора кўрмагани, балки «Владимир Путин олдида ўзини ерга уриш ва паст кетишдан иборат уятли кампаниясини давом эттирганини» деб ҳисоблашини қўшимча қилди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG