Линклар

Шошилинч хабар
13 август 2020, Тошкент вақти: 09:47

OzodNazar: Фарғона ҳокимининг кетмон чопиш бўйича “мастер-классини” икки маҳаллий блогер шарҳлади


Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев далада кетмон чопяпти. Сурат Фарғона вилоят ҳокимлиги расмий сайтидан олинди.

Ўзбекистонда ҳокимлар бундан буён кунига икки соат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан тушган саволларга жавоб беришлари лозим. Бундай вазифа президент Шавкат Мирзиёев томонидан 14 июль куни Тошкентда ўтказилган видеоселектор йиғилиши аввалида қўйилди.

Ҳокимларга шундай топшириқ: эрталаб бир соат – 8 дан 9 гача, кечқурун 9 дан 10 гача ижтимоий тармоқлардан тушган саволларга мукаммал жавоб берасизлар. Халқимиз ҳамма нарсани билиши керак”, деган президент Мирзиёев.

Бундан буён ҳар иш кунининг 2 соатини ижтимоий тармоқларда ўтказадиган ҳокимингизга бугун қандай савол берган бўлардингиз?

OzodNazar бу саволни, куннинг бошқа саволлари қаторида, фарғоналик икки блогер: Дима Қаюм ва Баҳодирхон Элибоевларга берди.

Фарғона ҳокимининг кетмон чопиш бўйича “мастер-классини” икки маҳаллий блогер шарҳлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:21:27 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG