Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:28

Сергелидаги қурувчилар муштлашувида 7 киши жароҳатланди, 9 киши ҳибсга олинди (ВИДЕО)


Қурувчилар ўртасидаги оммавий муштлашувга қурилиш асбоблари етишмаслиги сабаб бўлгани айтилди.
Қурувчилар ўртасидаги оммавий муштлашувга қурилиш асбоблари етишмаслиги сабаб бўлгани айтилди.

16 июль куни Тошкент шаҳар Сергели туманининг Янги Чоштепа маҳалласида қурувчилар ўртасида келиб чиққан оммавий муштлашувда айбланиб, 9 киши ҳибсга олинди.

ИИБдан олинган маълумотга кўра, ҳибсга олинганлар суди 20 июль куни бўлиб ўтади.

Қурилиш асбоблари етишмовчилиги устида келиб чиққани айтилаётган жанжал пайти 7 киши жароҳатланган.

Жанжал чиқарган қурувчилар White City Construction ширкати олиб бораётган қурилишда ишлаши маълум бўлди.

Ушбу ширкат Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли экани айтилади.

Қурувчилар оммавий муштлашуви

Қурувчилар муштлашувининг бир қисми акс этган видеода қурилиш майдонида ўнлаб йигитнинг югуриб юргани, бир йигитни бир нечта одам ерга ётқизиб, тепкилаётгани, йигитларнинг бир-бирини тепаётгани кўринади. Шунингдек, жанжал пайти йигитларнинг бир-бирини тошбўрон қилгани ҳам тасвирда акс этган.

Сергелидаги қурувчилар оммавий муштлашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:40 0:00

Видеони Озодликка йўллаган қурувчи йигитнинг айтишича, жанжал қурилиш асбоблари етишмовчилиги сабаб келиб чиққан:

“16 июль куни кечки соат 7лар эди. Икки ишчи шпаклёвка қиладиган шпатель етишмаслигидан тортишиб қолди. Кейин уларнинг шериклари жанжалга аралашди. Сўнг плошадкага чиқишди. Шу билан жанжал муштлашувга айланиб кетди”.

Хавфсизлигини ўйлаб, исми очиқланмаслигини сўраган қурувчи йигитга кўра, жанжал пайти 7 ишчи жароҳатланган:

“Ҳеч ким касалхонага ётмади, лекин 7 қурувчи турли хилда жароҳат олди. Кимнидир бурни қонаган, кимнидир кўзи кўкарган. Кимнидир бирор жойи шилиниб кетган”.

Қурувчи йигит жанжалга сабабчи бўлган йигитларни ИИБ бўлимига олиб кетишганини айтди:

“ИИБ келиб, ҳаммани допрос қилди. Жанжал бошланишига сабабчи бўлганлар ва видеога тушиб қолганларни олиб кетишди. Жами 9 йигит. Уларни 2 кундан бери қўйиб юборишмади”.

Қурувчи йигитга кўра, қурилиш асбоблари етишмовчилиги доимий кузатилади:

"Ҳозир қурилишда тахминан 300 ишчи бор. Қурилиш материаллари ёки жиҳозлари етишмовчилиги ҳар доим бор. Энди ишчиларнинг ҳам асаби чарчаганда. Ётоқ шароити яхши эмас. Душларда иссиқ сув муаммо. Еб -ичиш ҳам мақтайдиган аҳволда эмас".

Расмий изоҳ

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси муштлашув пайти ҳеч кимга жароҳат етмагани ҳақида маълум қилди.

Расмий маълумотга кўра, 16 июль куни соат 19.09 да Сергели туман ИИБсига жанжал ҳақидаги хабар келиб тушган.

“Ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, жанжал 28 ёшли қашқадарёлик Ўлмасбек М. ва андижонлик 30 ёшли Мансурбек К.лар ўртасида, қурилиш асбоблари сабабли юзага келган. Жанжалга бошқа ишчилар ҳам қўшилганлар”.

ИИБ қурувчилар муштлашувига шу икки йигит сабабчи бўлганини маълум қилди.
ИИБ қурувчилар муштлашувига шу икки йигит сабабчи бўлганини маълум қилди.

18 июль куни кечқурин ИИБ ходимларидан олинган маълумотга кўра, жанжалга сабабчи бўлган 9 йигитга қарши маъмурий иш очилиб, иш судга оширилган. Суд 20 июль куни ўтиши айтилди.

Ортиқхўжаевга тегишли ширкат бошлаган қурилиш

Жанжал келиб чиққан қурилиш жойи - Янги Чоштепа маҳалласида махсус лойиҳа асосида қурилаётган қўп қаватли уйлардир.

Лойиҳага кўра, 2018 йил августида бошланган қурилиш натижасида Янги Чоштепада 7 қаватли уйлардан 66таси қурилади.

Икки йил ичида уйларнинг асосий қисми қуриб, битказилган. Ҳозирда тахминан 20та уйда қурилиш кетяпти. Дастлабки уйлар фойдаланишга топширилган маросимда президент Мирзиёев ҳам иштирок этганди.

Тошкент шаҳар ҳокимияти буюртмаси билан бошланган қурилиш White City Construction ширкати томонидан амалга оширилмоқда.

Ушбу ширкат Gazeta.uz суриштирувига кўра, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоқадордир.

XS
SM
MD
LG