Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:59

Бир оиладаги уч ўлимга сабаб бўлган"Сурум фожиаси" фигурантлари иши терговга қайтарилди


Ўзбекистонда табиий газ босимидаги кескин ўзгаришлар туфайли портлаш ҳолатлари ¸ айниқса¸ иситиш мавсумида тез-тез содир бўлади.
Ўзбекистонда табиий газ босимидаги кескин ўзгаришлар туфайли портлаш ҳолатлари ¸ айниқса¸ иситиш мавсумида тез-тез содир бўлади.

Шу йилнинг 14 август куни Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани суди "Сурум фожиаси" номини олган воқеа юзасидан маҳкамани тўхтатди ва ишни қайта терговга юборди.

Бу борадаги суд ажримида дастлабки тергов ҳаракатларида процессуал нормаларга амал қилинмагани, жиноят ишининг тўла тафтиш этилмагани ҳамда айбланувчиларнинг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмагани таъкидланади.

Шунингдек, Тошкент вилояти прокуратураси томонидан тасдиқланган жиноят иши материалларида содир бўлган фожиа кўлами ўрганилмагани, унинг сабаб ва оқибатлари тафтиш қилинмагани баён қилинади.

Озодлик шу йилнинг 12 июнь куни 2019 йилнинг ноябрь ойида Қуйичирчиқнинг Сурум қишлоғидаги хонадонлардан бирида портлаш рўй бериб, бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлган, яна уч аъзоси - икки бола ва уларнинг онаси куйиш жароҳати олиб, бир умрга мажруҳ бўлгани ортаида маҳкама бошлангани ҳақида хабар берганди.

Мазкур иш бўйича айбланган "Ўзтрансгаз" ширкатининг тўрт нафар мулозими, Қуйичирчиқ тумани ИИБсининг икки нафар ходими судга тортилди. Икки нафар милиция ходимига эҳтиёт чораси сифатида қамоқ, қолган мулозимларга эса гаров шарти билан очиқда қолиш чораси қўлланилди.

Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш), 241-моддаси (Жиноят ҳақида хабар бермаслик) ва 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича иш очилган.

Жиноят иши материалларига кўра¸ фожиа шу масъул шахсларнинг ўз хизмат вазифасига лоқайд муносабатда бўлиши сабаб юз берган.

Озодлик ихтиëридаги тергов ҳужжатларига кўра, 2019 йил 11 ноябрь куни Ҳулкар Пирназарова исмли аёлнинг хонадонидан эллик метр наридаги газ қуйиш шохобчасига ер остидан тортилган полиэтилен қувур тешилган. Оқибатда, ундан сизиб чиққан газ ер ости бўйлаб хонадонга тарқалган. Бундан бехабар Пирназарова ошхонада чой дамлаш учун гугурт ёққанида газ чақнаб, портлаш рўй берган.

Портлаш оқибатида Пирназарованинг турмуш ўртоғи ва қайнонаси ҳалок бўлган бўлса¸унинг тўққиз яшар ўғли фожиадан эллик кун ўтиб, олган куйиш жароҳати оқибатида касалхонада оламдан ўтди.

Суд 3 ойлик тергов муддатлари белгилаган ва тергов битгач, маҳкама қайта бошланади.

XS
SM
MD
LG