Линклар

Шошилинч хабар
27 сентябр 2020, Тошкент вақти: 22:36

Ерни олиб қўйиш ваколатини ҳокимлардан депутатларга ўтказиш лойиҳаси маъқулланди


Ўзбекистон Сенати

Ўзбекистон Қонунчилик палатаси депутатлари ер майдонларини "давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун" деган важ билан олиб қўйиш ваколатини депутатларга бериш кўзда тутилган қонун лойиҳасини бир ўқишда қабул қилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайтида хабар қилинишича, "Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини депутатлар 21 август кунги мажлисда биринчи ўқишда қабул қилган.

Расмий хабарда айтилишича, йиғилишда ер участкаларининг ҳокимлар томонидан олиб қўйилишига таъқиқ белгилаш масаласи қизғин муҳокама қилинган.

"Шунингдек, ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарларининг ўрни (шу жумладан давлат томонидан) тўлиқ қопланиши, мулкдорларнинг давлатга ва унинг органларига бўлган ишончи ортишига хизмат қилади. Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди", деб хабар қилди Сенат матбуот хизмати.

Лойиҳа яна икки бор муҳокамадан ўтказилиши, сўнгра Сенатга тақдим қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистонда сўнгги 3 йил ичида аҳоли ва якка тартибдаги тадбиркорлар - деҳқонлар, боғбонлар, фермерларга тегишли ер участкаларининг "давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун" деган важ билан олиб қўйилиши мамлакат бўйлаб кузатилди.

Озодлик уйи бузилиб кўчада қолган ёки тадбиркорлигидан айрилиб, товон пулини ололмаётган юзлаб ўзбекистонликлар мурожаатини муттасил ёритиб борди.

Шу йилнинг майида Олий Мажлис Сенати ҳокимлар қабул қилган қарорларнинг қонунийлик даражаси текширилгани, натижада биргина 2019 йилнинг ўзида ҳокимларнинг 3400 дан ортиқ қарори ҳақиқий эмас деб топилганини маълум қилганди.

Туман, шаҳар ҳокимлари ваколатга эга бўлмаса-да, қонунга зид равишда бино-иншоотларни балансга олиш ва ер ажратиш юзасидан қарорлар қабул қилгани айтилганди.

Сенат хулосасида таъкидланишича, "маҳаллий ҳокимият органлари вакилларининг мулк эгаларига кўп ҳолатда қўпол муносабатда бўлиши аҳолининг ижтимоий кайфиятига путур етказмоқда. Шунга асосан, мазкур масала юзасидан Сенатнинг бош вазирга парламент сўрови юбориш бўйича қарори қабул қилган".

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG