Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:30

Бекободдаги COVID клиникасида бир кунда сунъий нафас олиш қурилмасига уланган тўрт бемор ўлди


Касаллик тарқалган илк кунлари Ўзбекистон Россиядан 500та унъий нафас аппарати сотиб олганди.
Касаллик тарқалган илк кунлари Ўзбекистон Россиядан 500та унъий нафас аппарати сотиб олганди.

Тошкент вилояти Бекобод шаҳри касалхонасида коронавируснинг оғир формасига чалингани ортидан сунъий нафас олиш қурилмасига уланган тўрт беморнинг бир кунда ўлгани хабар қилинди.

25 август куни "Ўзметкомбинат"га қарашли "медсанчасть" деб аталувчи касалхонада юз берган бу ўлимлар ҳақида марҳумларнинг яқинлари Озодликка 2 сентябрь куни хабар берди.

Марҳумлар қариндошларига кўра¸ ўлимлар сунъий нафас аппаратининг баллони портлаши ортидан беморларнинг кислородсиз қолгани оқибатида юз берган.

Озодлик марҳумлар яқинларига бу ҳақда маълум қилган касалхона бош врачи Зарема Стригина билан боғлана олмади.

Бекобод шаҳар прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан терговгача суриштирув олиб борилаётганини айтиш билан чекланди.

"Ўзметкомбинат"даги ишидан айрилишидан қўрқиб, исми очиқланишини истамаган марҳумлардан бири қариндошига кўра, 25 август куни сунъий нафас олдириш қурилмаси носоз баллон ўрнатилгани сабаб портлаган.

Портлаш оқибатида нафас олдириш тизимида кислород келиши тўхтаб, тўрт нафар оғир бемор вафот этган.

- Главврач шу воқеадан бир кун олдин опамнинг аҳволини барқарор, тузалади деб айтганди. Эртаси куни телефон қилиб, кислород баллони портлаб шунақа ҳолат бўлди, деб бизга шу нохуш хабарни етказди. Баллонлар нотўғри заправка қилинган¸ деди. Кислород баллони портлаганидан кейин бутун системага кислород келиши тўхтаб қолган. Оқибатда 63 ёшли опам кислородсиз қолиб кетган. Ёшлари 60 дан ошган яна уч аёл ўлган.

Озодлик гаплашган бошқа бир марҳумнинг қариндоши ҳам ўз яқинининг сунъий нафас олиш қурилмасига ўрнатилган кислород баллони портлаши билан боғлиқ фожиа қурбони бўлганини айтди.

Айни пайтда бу суҳбатдош "Ўзметкомбинат" раҳбарияти билан муносабати ёмонлашмаслиги учун тафсилотларни очиқлашни истамади.

Бир кундаги тўрт ўлим¸ Озодлик суҳбатдошларининг айтишича¸ бошқа жойда сақланадиган баллонда портлаш юз бериб¸ системанинг кислородсиз қолгани ҳақида ўз вақтида хабар топилмагани оқибатида юз берган.

Озодликка 25 август куни ўлган беморлардан учтасининг шахси маълум. Улар орасида "Ўзметкомбинат" шифохонаси врачи ва ҳамшираси¸ шунингдек мактаб ўқитувчиси бор. Тўртинчи марҳумнинг шахси Озодликка маълум эмас.

25 август кунги фожиа юзасидан изоҳ олиш учун шифохона бош врачи Зарема Стригина билан боғланишга уринди. Аммо 2 сентябрь куни бош врач мобиль телефонига қилинган қўнғироқларга жавоб бермади.

Бекобод шаҳар прокуратурасининг Озодлик боғланган расмийси касалхонадаги ўлим ҳолатлари текширилаётгани, лекин бу ҳақда матбуотга маълумот беролмаслигини билдирди.

"Ўзметкомбинат"га қарашли шифохона апрель ойидан фақат коронавирус билан оғриган беморлар учун махсус клиникага айлантирилган эди.

Шифохона Россиядан олиб келинган сунъий нафас олдириш аппаратлари билан жиҳозланган.

Коронавируснинг оғир турига чалинган беморларни сунъий нафас олдириш аппаратига улаш улар ҳаëт-мамотини ҳал қилиши мумкин.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, коронавирус келтириб чиқарувчи Covid-19 билан касалланган ҳар олти беморнинг бири унинг оғир турига йўлиққан. Нафас олишга қийналган бемор сунъий нафас аппаратига уланади.

Covid-19 тез суръатларда тарқалиши туфайли аксар давлатлар қатори Ўзбекистонда ҳам сунъий нафас аппаратига муҳтож беморлар кўпайди.

Касаллик тарқалган илк кунлари Ўзбекистон Россиядан 500 та сунъий нафас аппарати сотиб олган эди.

XS
SM
MD
LG