Линклар

Шошилинч хабар
25 сентябр 2020, Тошкент вақти: 05:41

Касбида ИИВ ходимлари полиздан кетди. Деҳқонга қовунини сотишга рухсат берилди(ВИДЕО)


Деҳқонлар бозорга қовун юкламоқда

Қашқадарё вилоят, Касби туманида меҳнат қилаётган наманганлик деҳқонлар етилган қовунини ички ва ташқи бозорга сота бошлади.

Деҳқонлар қовунини ички бозорга чиқартирмаслик учун Касби тумани ҳокимлиги ИИБ ходимларини полиз бошига қоровул қилиб қўйгани ҳақида Озодлик 22 август куни хабар берган эди.

Озодлик гаплашган деҳқонлар ўнлаб тонна қовун-тарвуз бозорга чиқарилмай, чириб кетаётганини билдирган эди.

Туман ҳокими деҳқонлар маҳсулотини даладан чиқармаслик ҳақида фармойиш берганини тан олган ва бунинг сабабини деҳқонлар экспорт режасини бажармаганлиги билан изоҳлаганди.

Деҳқонларга ҳомийлик қилган косонлик Ислом Изомовнинг айтишича, Озодликка мақола чиққан куннинг эртасигаёқ ҳокимликдан масъул шахслар келиб, деҳқонлар қовун-тарвузларини ички бозорда бемалол сотиши ҳамда хорижга экспорт қилиши мумкинлигини айтган:

“Озодликда мақола эълон қилнган куннинг эртаси барча милиция ходимлари даладан чиқиб кетди. Ички ишлар ходимлари биз нотўғри аралишибмиз, деди. Водийдан, Тошкентдан харидорлар келиб қовунларни олиб кетишяпти. Қовунимиз ўн кунча туриб қолди, сал арзон бўлса ҳам деҳқонлар сотишяпти. Ҳокимият экспорт қилмаяпсан деб, соттиргани қўймаган эди. Пишган қовунларни экспортга ҳеч ким олмайди-да. Лекин бир-икки фура кўкроғини саралаб олиб экспортга ҳам сотишди”.

Деҳқонлар экспортга қовун юкламоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:25 0:00

Намангандан келиб Касбида деҳқончилик қилаëтган Акмал Собитовнинг айтишича, сув тақчил бўлгани сабабли ҳосилнинг асосий қисми етилмай қолган бўлса-да, қолган қовунни ички бозорда сотишга тўсқинлик қилингани уларни батамом банкрот қилар эди:

“Мeлисалар, кетди йўллар очилди. Сув бўлмай анча расходга тушяпмизу, агар шуни ҳам қўйишмаганда тамоман мазамиз қочарди. Россияга қовунни саралаб, битта фура чиқазивордик, қолганини бозорга олиб чиқяпмиз. Бизнинг 10 та фурадан ортиқ маҳсулот чиқариш хомчўтимиз бор эди. Лекин, сув етказиб беришолмади. Дала қақраб ётганини ўтган сафар видеода ҳам кўрсатган эдим. 2 мошина узилган қовунимизни ҳоким бозорга чиқармай уч кун ушлаб ўтирди, қанчаси чириди. Экспорт қиласан, дейди, ахир пишган қовунни ҳеч ким экспортга олмайди десак ҳам, кўнмайди. Яхши ҳам сизлар ёзгандан кейин рухсат берди”.

Касби туман ҳокими Тўхтамурод Менглиев 22 август куни Озодлик билан суҳбатда деҳқонлар маҳсулотини даладан чиқармаслик ҳақида фармойиш берганини тан олган ва деҳқонларга амалий ёрдам беришини билдирган эди:

- Баҳодир ва Ҳасанбой исмли наманганлик тадбиркорлар йил бошида келишган эди. Улар билан экспорт қилиш режаси белгиланган ва битим тузилган. Биз шудгорланган ерни уларга ажратиб бердик. Туманнинг экспорт режаси бор, 3 миллион 600минг доллар. Бугун режа бажарилмаса, биз қолоқликка йўл қўямиз. Ўша қовунни саралаб, экспортга чиқариш керак, муаммоси йўқ. Белгиланган режани бажариш керак. Сув вақтида берилган. Албатта, у ерда меҳнат қилган деҳқонлар бор, мен уларнинг меҳнатини куйдирмоқчи эмасман, Албатта қўлдан келганча қонун доирасида амалий ёрдам чорасини кўрамиз.

Деҳқонларнинг айтишларича, улар шу кунларда қовуннинг иккинчи ҳосилини териб олишга, экспортбопини экспорт қилишга, пишганини эса ички бозорда сотиш ҳаракатини қилмоқда.

Шарҳларни кўринг (1)

XS
SM
MD
LG