Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:09

Избоскандаги кластер кетмончи аёлларнинг пулини бермаяпти(ВИДЕО)


Пахта чопиқ
Пахта чопиқ

Андижон вилоят, Избоскан туманидан ОzodMikrofonга қўнғироқ қилган, пахта даласида уч ой кетмон чопган аёлнинг айтишича, “Best Textile International” ООО кластер корхонаси 60 нафардан ортиқ ёлланма ишчининг маошини бермаяпти:

Июль-август ойларига иш ҳақимизни кластер бермаяпти.

“Уч нафар фарзандим бор, пандемия даврида бекор ўтирмай, болаларнинг у-бусига яраб қолай деб 1 гектар пахта олиб, ишлаган эдим. Июль-август ойларига иш ҳақимизни кластер бермаяпти. Бошида ҳар ойга 400 минг сўмдан берамиз, деб оғзаки шартнома қилган эдик. Май-июнь ойларига берди. Август ойида қилган чеканкамизга 130 минг сўм берди холос. Қолган 270 минг сўмини бермай қочиб юрибди. Биз кейин шикоят қилиб туман ҳокимлигига бордик”.

Избоскандаги кластер кетмончи аёлларнинг пулини бермаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:02 0:00
Бевосита линк

Аёлнинг айтишича, улар жазирама иссиқда “орқаси куйиб, қўллари қавариб”, ёш болларини ўзи билан далага олиб бориб ғўзани чопиб, ягана, чеканка қилиб бўлдириб берган:

"Кетмон чопдик, икки букилиб ягана қилдик, қора меҳнат қилдик.

“Ҳокимиятга ҳам, кластер вакилларига ҳам айтдик. Биз болларимизка патинка, дафтар, ручка оламиз деб, тушлик қилиб бермасаларинг ҳам, ўзимиз нон сув олиб бориб ишладик. Биз сизлар учун арзимаган пул бўлган 400 минг сўм учун кетмон чопдик, икки букилиб ягана қилдик, қора меҳнат қилдик. Лекин қолган 270 минг сўм ҳам биз учун пул, болларимиз харажатининг бир кемтигига ярайди, дедик. Лекин улардан садо йўқ.

Избоскандаги кластер кетмончи аёлларнинг пулини бермаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:05 0:00

Озодликка юборилган видеода кетмончи аёлларнинг туман ҳокимлиги олдида ўз норозилигини айтаётгани акс этган:

“Биз баҳорда кластер билан оғзаки шартнома қилиб иш бошлаганмиз. Энди иш ҳақимизни бермаяпти. Чунки ёзма шартнома қилмаган эканмиз. Иш ҳақимиз бизга керак, болларимизга мактаб бошланяпти. Ким кластерга чора кўради, ким улар устидан назорат олиб боради?”

“Best Textile International” ООО кластер корхонасининг Акрам исмли раҳбарининг телефони ўчгани боис у билан боғланишнинг имкони бўлмади.

Кластер корхонаси бош бухгалтери Нозимжон Қурбонов Озодлик қўнғироқларига жавоб бермади.

XS
SM
MD
LG