Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:18

OzodSuhbat: Россия-Қозоғистон чегарасида 4 мингдан зиёд ўзбекистонлик меҳнат мигранти тўпланиб қолди


Равшанҳожи Кавланов, Оренбург вилоятидаги Ўзбеклар автономияси нодавлат, нотижорат ташкилоти раҳбари.
Равшанҳожи Кавланов, Оренбург вилоятидаги Ўзбеклар автономияси нодавлат, нотижорат ташкилоти раҳбари.

Россиянинг Самара областида юзага келган вазиятга оид маълумотларни Озодлик бу областга қўшни Оренбург областидаги “Ўзбеклар миллий-маданий автономияси” жамоат ташкилоти раҳбари Равшанҳожи Кавлоновдан олди.

Ўзбекистонга қайтиш учун Қозоғистон йўл беришини кутиб, Самара область, Кинель шаҳри яқинида 10 августдан бошлаб тўплана бошлаган ўзбекистонликлар тўғрисида биринчи бўлиб “Эхо Москви” радиоси 5 сентябрда хабар қилди.

Радио хабарига кўра, вақтинчалик махсус лагерда яшаётганлар сони 3 мингдан ортган. Вазиятдан ҳар куни хабардор бўлиб турган Равшанҳожи Кавлоновнинг айтишича, тўпланганлар сони 4 мингдан ортган.

Россия-Қозоғистон чегарасида 4 мингдан зиёд ўзбекистонлик меҳнат мигранти тўпланиб қолди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:46 0:00
Бевосита линк

“Ўзбеклар миллий-маданий автономияси” жамоат ташкилоти раҳбарининг айтишича, 7 сентябрь, эрта тонгда Ўзбекистон жўнатган махсус поездда 918 киши Тошкентга қараб йўлга чиққан. Бироқ қолган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қачон қайтиши маълум эмас.

Самарадаги вазиятдан ташқари Равшанҳожи Кавлонов билан:

  • Оренбург вилоятида қанча ўзбекистонлик борлиги;
  • ўзбекистонликлар асосан қандай соҳаларда ишлаши;
  • улар ўртача қанча иш ҳақи олиши;
  • патент нархи;
  • ижтимоий ҳимояси тўғрисида суҳбатлашдик.

Ўтган ойдаги гап

Россиядан қайтаётган ўзбек меҳнат муҳожирларининг Самара вилоятида тўпланиб қолиши биринчи марта кузатилаётган ҳодиса эмас.

7 августда Озодлик Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумотига таяниб, Россия-Қозоғистон чегарасидан ўтолмай Оренбург ва Самара вилоятларида тўпланиб қолган ўзбекистонликларни ватанига қайтариш жараёни бошлангани ҳақда хабар қилган эди.

Расмий хабарда айтилишича, 7 августга ўтар кечаси Тошкент – Бузулук – Тошкент йўналишидаги поезд 918 нафар йўловчи билан Ўзбекистон томон йўлга чиққан.

10 августда эса Наманган вилоят ҳокимлиги Россиядан қайтарилган 918 нафар ўзбекистонлик Попдаги карантин ҳудудига жойлаштирилганини хабар қилган.

XS
SM
MD
LG