Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:07

“Аҳмадбойга алдангандай ломбард ташкилотига пул қўйиб чув тушдик. Прокуратура чора кўрмаяпти”


Бухоро вилоят, Жондор тумани, Жўйсафед қишлоғида яшайдиган Шаҳодат Жўраева “Нодирабегим барака МЧЖ” ломбард ташкилотига 300дан ортиқ одам пул қўйиб алданиб қолганидан шикоят қилди:

“2019 йилнинг июнь ойида танишларимнинг қутқуси билан “Нодирабегим барака МЧЖ” ломбард ташкилотига 14 миллион сўм қўйган эдим. Қарз олувчи бу ташкилот ҳар ойда уч фоизи билан бўлиб бериб боришга шартнома тузди. Жорий йилнинг февралигача ҳар ой 420 минг сўмдан тўлаб келди. Лекин шундан кейин йўқолди. Ички ишларга арз қилгани борсам, 200 дан ортиқ менга ўхшаганлар борган экан. Ҳаммамиз ариза қилиб топширдик. Лекин орадан етти ой ўтаётган бўлса-да, ҳеч ким бу ишни кўриб чиқмаяпти, прокуратура ҳам ҳеч қандай чора кўрмаяпти. Биздан пул олганлар ҳам йўқ, пулимиз ҳам йўқ”.

Шаҳодат Жўраева билан "Нодирабегим барака МЧЖ" тузган шартнома.
Шаҳодат Жўраева билан "Нодирабегим барака МЧЖ" тузган шартнома.

-------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG