Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:12

Бухоролик филолог: Бухоро жумҳурияти 100 йиллигини хотирлаш Каримов пойига гул қўйишдан муҳимроқ эди!


Бухоролик филолог, айни пайтда тадбиркор Хуршиджон Турсунов
Бухоролик филолог, айни пайтда тадбиркор Хуршиджон Турсунов

Бухоролик филолог, айни пайтда тадбиркор Хуршиджон Турсунов, 100 йил аввал бўлиб ўтган ҳодиса - Бухоро халқ республикасининг тузилишини хотирлаш бугунги Ўзбекистон учун жуда муҳимдир, деган фикрни билдирди.

Шу йилнинг 2 сентябрида Европа мамлакатлари¸Туркия, Ўзбекистон ва Қозоғистондан 20 нафар олим иштирокида “Бухоро жумҳуриятининг 100 йиллиги” мавзуида халқаро онлайн симпозиум бўлиб ўтди.

2 сентябрь кунги тадбир - Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Туркия туризм вазирлиги ҳамда Самарқанддаги халқаро туризм университети томонидан ташкил қилинди.

Ана шу тадбир ҳақида Озодликда чиққан мақолага муносабат билдирган бухоролик филолог Х. Турсунов Ўзбекистон ҳукумати аслида бу воқеани давлат аҳамияти даражасидаги сана сифатида ҳар йили хотирлаши лозим, деган фикрни билдирди.

OzodMikrofon рукни билан суҳбатда филолог, 100 йил аввал Бухорода таъсис этилган Бухоро халқ жумҳурияти аслида Ўзбекистонда замонавий давлатчилик учун ташланган илк ва ўта жиддий қадам эди, деган фикрда:

- Мана, 2 сентябрь куни Бухоро Халқ республикаси тузилганининг 100 йиллиги ўтиб кетди. Кўпчилик бу тарихий ҳодиса ҳақида ҳатто билмади ҳам, афсуски! Аслида, Бухоро Халқ республикаси мамлакатдаги зиёлилар ва фаол арбоблар ҳаракати билан қурилган - замонавий кўринишдаги давлатчиликнинг бошланиши эди. Буни бугунги авлод албатта билиши зарур. Бизда эса 2 сентябрь куни аҳоли Ислом Каримов пойига гул қўйиш билан овора бўлди. Менимча, бу ҳодисани хотирлаш Каримовни хотирлашдан анча муҳим. Чунки, ёшлар ота-бобосини билиши учун, ўша кездаги Чор Россияси олиб борган истилочилик ҳаракатини билиши учун муҳим. Мана ҳозир ҳам кўпчилик бизни Россия қутқаради, деб юрибди, - дейди Хуршиджон Турсунов.​

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:42 0:00
Бевосита линк

Бухоро халқ жумҳурияти - 1920 йилнинг 28 августидан 2 сентябрига қадар давом этган инқилоб ортидан, Бухорода амирлик тузуми ағдариб ташлангач, юзага келган республика эди.

Бу жумҳурият 1924 йилнинг 19 сентябрида Бухоро социалистик совет республикасига айлантирилган. Октябрь ойига келиб эса, Ўрта Осиё республикаларини миллий-ҳудудий чегараларини белгилаш жараёни ортидан, бу республиканинг ҳудуди янги тузилган Ўзбекистон ССР, Туркманистон ССР ҳамда Тожикистон AССР (1929-йилдан Тожикистон ССР) таркибига киритилган.

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Европа мамлакатлари¸Туркия, Ўзбекистон ва Қозоғистондан 20 нафар олим иштирокида “Бухоро жумҳуриятининг 100 йиллиги” мавзуида халқаро онлайн симпозиум бўлди. Унда ўша республиканинг илк етакчилари, шу жумладан, Бухоро Республикаси президенти Усмон Хўжа Пўлатхўжаев (1878 -1968) хотирланди.

Симпозиум иштирокчиси, Самарқанд давлат университети ректори¸ сенатор профессор Рустам Холмуродов Усмон Хўжа яшаган уйда “Жадидлар музейи” ташкил қилиш янги Ўзбекистон раҳбарияти олиб бораëтган сиëсат руҳига уйғунлигини таъкидлади.

Симпозимумда қатнашган Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг ўғли¸ АҚШдаги Мичиган университети профессори Темур Хўжа агар музей ташкил қилинса¸ ўз шахсий кутубхонасидаги жами китобларни музейга қўйиш учун учун Ўзбекистон Маданият вазирлигига ҳадя қилишга тайëрлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG