Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:36

“Беш ой карантиндан чиқиб энди ишлаймиз деганда газдан узиб қўйишяпти”


Сурхондарё вилоят, Термиз шаҳридан “OzodMikrofon”га арз қилган, исми сир қолишини сўраган тадбиркорлардан бирининг айтишича, тадбиркорлар куз-қиш мавсумида газ бўлмаслигидан огоҳлантирилиб, уларга кўмир, ўтин ва бошқа ёқилғи турига ўтиш тавсия этилган.

“Беш ой карантиндан чиқиб энди ишлаймиз деганда газдан узиб қўйишяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:23 0:00
Бевосита линк

“Биз, Термиз шаҳридаги кафе, ошхоналар эгалари беш ойлик карантиндан чиқиб, энди иш бошлаганимизда янги муаммо пайдо бўлди. Энди бир ой ишламай Термиз шаҳаргаз томонидан 2020-2021 йил куз-қиш мавсумида газ етказиб берилмаслиги ҳақида огоҳлантириш хати олдик. Электр токи билан ишлайлик десак, унга ишонч йўқ, ўчиб қолаверади. Газ баллонга ўтайлик десак, нафақат тадбиркорлар, балки аҳолининг газ баллонларини тўлдириб берадиган шохобчанинг ўзи йўқ. Биз нима қилайлик энди, шундай ҳам пандемия даврида беш ой ишламадик.

Ҳар кубметр газга 1000 сўмдан тўлайсизлар, қиш пайти ҳам газ узилмайди дейишган эди, майли дедик, тўлаяпмиз. Счетчик қўйинглар деди, қўйдик. Шунча газ конлари очиляпти, ўзимизнинг мамлакатдан чиқадиган газга нега ёлчимаймиз? Давлат раҳбарлари халқнинг карантинда қанчалик қийналганини нега ўйламайди?”

Тадбиркорга юборилган огоҳлантириш хати
Тадбиркорга юборилган огоҳлантириш хати

-------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG