Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2020, Тошкент вақти: 04:59

Ногирон: Ҳокимлик уйимни алмаштириб бераман деб уйсиз қолдирди


Иккинчи гуруҳ ногирони Руслан Бомуродов

Қашқадарё вилоят, Косон туманидан OzodMikrofonгa қўнғироқ қилган иккинчи гуруҳ ногирони Руслан Бомуродовнинг арз қилишича, Қарши шаҳар ҳокимлиги унинг бешинчи қаватдаги уч хонали уйини биринчи қаватдаги шундай уйга алмаштириб берамиз деб ваъда бериб, уни уйдан чиқартирган. Оқибатда эса ногирон эр хотини ва тўрт фарзанди билан кўчада қолган.

Ногирон: Ҳокимлик бешинчи қаватдаги уйимни биринчи қаватга алмаштириб бераман деб умуман уйсиз қолдирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:29:59 0:00
Бевосита линк

“Ёшим 43да, болаликдан иккинчи гуруҳ ногирониман, ўнг томоним яхши ишламайди. Ҳаракатим заиф. Университетни битирганман, мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. 2017 йилда Қарши шаҳрида рўйхатга туриб, кам таъминланганлар учун ажратилган уч хонали уй олгандим. Олти ой яшадим. Уй бешинчи қаватда экан, ногиронлигим учун тушиб-чиқишга жуда қийналдим. 2017 йилда инсульт ҳам ўтказганман, қон босимим жуда юқори. Қарши шаҳар ҳокимлигига бешинчи қаватни биринчига алмаштириб беринглар деб мурожаат қилдим. Уй хотиним номида эди, унга алмаштириб берамиз деб оқ қоғозга қўл қўйдириб олишибди-да, кейин “ўз ихтиёрим билан уйдан воз кечаман” деб ўзлари ёзишибди. Тўрт норасида болам билан кўчага чиқариб қўйишди. 2018 йилдан бери гоҳ акамникида, гоҳ укамникида дарбадар бўлиб яшаб келяпмиз. Ўзлари қалбаки ҳужжатлар қилиб, пропискадан ҳам чиқариб ташлашган. Мурожаат қилмаган жойим қолмади. Ҳеч ким ногироннинг дардини эшитмаяпти”

Қарши шаҳар ҳокимининг уй берилиши ҳақидаги мактуби
Қарши шаҳар ҳокимининг уй берилиши ҳақидаги мактуби

Руслан Бомуродов ҳокимлик хотинидан оқ вараққа имзо қўйдириб олинганини иддао қилади
Руслан Бомуродов ҳокимлик хотинидан оқ вараққа имзо қўйдириб олинганини иддао қилади

-------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG