Линклар

Шошилинч хабар
29 октябр 2020, Тошкент вақти: 17:07

Тоғли Қорабоғда қақшатқич жанглар иккинчи кун давом этмоқда


Ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги халқаро чақириқларга қарамай, Арманистон ва Озарбайжон ўртасида баҳсли Тоғли Қорабоғ минтақаси устидан жанглар иккинчи кун давом этган.

Расмий Ереван жанглар тун бўйи давом этганини айтган, Боку эса арман кучлари Тартар шаҳрини тўплардан нишонга олганини айтмоқда.

Озарбайжон ҳудудидаги бўлгинчи анклав бўлган Тоғли Қорабоғ расмийлари 27 сентябрь куни Озарбайжон кучлари билан жангда 32 аскаридан 28 нафари ҳалок бўлганини айтишган.

Озарбайжонда Президент Илҳом Алиев қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилган.

Тоғли Қорабоғдаги жанглар манзарасида Россия рублининг АҚШ долларига нисбатан қиймати тушиб кетган. Рейтер агентлигининг ёзишича, душанба куни Москва биржасида бир АҚШ доллари 79 рублга кўтарилган.

Кремл урушаётган томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва сиёсий-дипломатик йўлга қайтишга чақирмоқда.

"Уруш"

27 сентябрь куни бошланиб кетган ҳарбий тўқнашувларга ҳар икки тараф вертолёт, дрон, танк ва артиллерияни жалб қилди.

Июль ойидаги зиддиятда камида 17 нафар одам ҳалок бўлган эди.

Бу сафарги тўқнашувларни ҳар икки тараф «уруш» деб атамоқда.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Озарбайжонни агрессияда айблаб, «Жанубий Кавказ тўлақонли уруш ёқасида тургани»ни айтган.

Тўқнашувлар бошланиб кетганидан кейин Арманистон ҳамда Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилинди.

Озарбайжонда эса ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати жорий қилинди. Мамлакат армияси Тоғли Қорабоғда еттита қишлоқни қўлга киритганини айтмоқда.

Европа давлатлари, Россия, БМТ ва АҚШ тарафларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирган.

Туркия эса яқин иттифоқчиси бўлган Озарбайжонни тўлиқ қўллашини айтмоқда.

Арманистон бош вазири Пашинян қудратли давлатлардан Туркиянинг можарога аралашишига йўл қўймасликни сўраган.

Август ойида Туркия ва Озарбайжон қўшинлари қўшма ҳарбий машқларни ўтказган эди.

Туркиянинг аралашувини Россия яқинда кузатмоқда. Анқара ва Москва Ливия ҳамда Суриядаги урушда бир-бирига қарши тарафларни қўллаб келади.

Тоғли Қорабоғ 1994 йилдан буён этник арман қўшинлари томонидан бошқариб келинади. Бокуга кўра, уларнинг сафидада Арманистон ҳарбийлари бор.

Биронта давлат Тоғли Қорабоғнинг мустақиллигини тан олмаган.

XS
SM
MD
LG