Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2020, Тошкент вақти: 13:36

Кимё бўйича Нобель мукофоти франциялик ва америкалик олималарга берилди


Кимё бўйича Нобель мукофоти 2020 йилда геномни таҳрирлаш методини ишлаб чиққан Женнифер Дудна ва Эммануэль Шарпентьега берилди. Бу ҳақда Стокҳолмда ўтказилган маросимда эълон қилинди.

Франциялик олима Эммануэль Шарпентье микробиология соҳасида мутахассис бўлиб, Макс Планк жамияти Инфекцион биология институтининг директоридир. АҚШлик биохимик Женнифер Дудна эса Берклидаги Калифорния университети профессори бўлиб ҳисобланади. Шарпентье ва Дудна 2012 йили биргаликда CRISPR-Cas9 геномни таҳрирлаш технологиясига оид мақола чоп этишганди. Бу ҳодиса ген муҳандислиги соҳасидаги муҳим босқичлардан бири сифатида баҳоланган.

Аввалроқ тиббиёт ва физика соҳалари бўйича Нобель мукофотлари совриндорларининг номлари очиқланганди.

XS
SM
MD
LG