Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:26

Бухоро: ЮНЕСКО ҳимоясидаги ҳудудда меҳмонхона қурилмоқда - топшириқни президент Мирзиёев берган


Бухоро марказидаги қурилиш
Бухоро марказидаги қурилиш

Бухоронинг ЮНЕСКО муҳофазасига олинган тарихий марказидаги Говкушон мавзеида кўп қаватли хусусий меҳмонхона қурилиши бошлаб юборилган.

Жорий йилнинг 12 октябрь куни экскаваторлар ва узунлиги 12 метрлик свайларни қоқа бошлаган техника акс этган видеотасвирлар Озодликка етиб келди.

Бухоро шаҳар ҳокимлиги мулозими Озодликка меҳмонхона қурилиши бораётганини тасдиқлади.

Бухоронинг ЮНЕСКО ҳимоясидаги тарихий марказида меҳмонхона қурилмоқда - топшириқни президент Мирзиёев берган
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:52 0:00

Мулозимнинг айтишича, тарихий мерос объектларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ва қарорларга зид қурилиш президент Мирзиёев топшириғига асосан бошланган.

Озодлик тасарруфида ҳокимликнинг бино қурилиши учун ер ажратиш ҳақидаги қарори нусхаси мавжуд.

ЮНЕСКО ҳимоясидаги ҳудудда қурилиш қилиш учун “рухсат берган” бу ҳужжатнинг қонунийлиги савол остида.

"Битта мих ҳам қоқиш мумкинмас"

Ўзбекистоннинг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳамда ҳукумат қарорларига мувофиқ, Бухоронинг ЮНЕСКО ҳимоясидаги қадимий қисмида замонавий бино қуришга рухсат берилмайди.

Ўзбекистон тарихчилар жамияти Бухоро вилоят бўлими рахбари Азалшоҳ Ҳамроевнинг Озодликка айтишича, “ЮНЕСКО ҳимояси остидаги ҳудудда рухсатсиз битта мих ҳам қоқиш мумкин эмас”.

Бухоронинг қадимий қисмида қурувчилар чуқур қазмоқда
Бухоронинг қадимий қисмида қурувчилар чуқур қазмоқда

Аҳоли норози

Говкушон мадрасаси ва Олимжон карвонсаройи орасида яшайдиган маҳаллий аҳоли вакиллари Озодлик билан суҳбатда “ноқонуний қурилишга чек қўйиш учун” турли ташкилотларга арз қилишганини айтишди.

Бухоролик Қудрат Ниëзовнинг иддао қилишича, “бу қурилиш ортида қудратли мулозим (Озодликка мулозимнинг исми маълум ва унинг қурилишга қанчалик алоқадорлиги текширилмоқда-таҳр) тургани боис уларнинг арзини ҳеч ким эшитмаяпти".

Озодлик бино қурилишини олиб бораëтган Prime Real Estate ширкати вакили билан гаплашди.

Ширкат вакили Бухоронинг қадимий қисмида меҳмонхона қурилаëтганини тасдиқлади, аммо маҳаллий аҳоли вакиллари номини тилга олган мулозимнинг қурилиш билан алоқасини рад этди.

Маданият вазирлиги рухсат берганмиди?

Бухоро шаҳар ҳокимлигининг Озодликка билдиришича¸ янги бино қурилиши учун Ўзбекистон Маданият вазирлиги рухсат берган.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати Озодликнинг мурожаатига жавобан "бу масала ўрганилаëтгани"ни билдирди.

Маданий мерос департаменти Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Санжар Маҳмудов эса, Озодликнинг бу борадаги саволини жавобсиз қолдирди.

Бухоро вилоят ҳуқуқ-тартибот идораларидан биридаги мулозимнинг Озодликка билдиришича, ҳозирда Бош прокуратура Маданий мерос департаменти вилоят бошқармасида тафтиш олиб бормоқда.

Номи ошкор этилишини истамаган мулозимга кўра, Бош прокуратура Маданий мерос департаментининг фаолиятсизлиги боис қадимий обидалар қаровсиз қолиб кетганини текширмоқда.

Бухоро марказидаги мехмонхона қурилиш бошланган жой
Бухоро марказидаги мехмонхона қурилиш бошланган жой

Кўпас Епифанов уйини қайта қуриш баҳонасидаги улкан қурилиш

Prime Real Estate ширкати вакилига кўра¸ ХХ аср бошида қурилган ва ҳозир қолдиқлари қолган рус кўпаси (купец - савдогар - таҳр.) Епифанов савдо уйи аслига уйғун тарзда қайта қурилади. Бино меҳмонхона сифатида фаолият кўрсатади. Ширкат Бухоро марказида 500 квадрат метр майдонда қад кўтариши режаланган бино тархини Озодликка тақдим қилди.

Қурилаëтган меҳмонхона режа сурати
Қурилаëтган меҳмонхона режа сурати

Расмларда устки қисми пишиқ ғишт шаклидаги декор билан қопланган, аммо ичи бетон ва брикетлардан қуриладиган уч қаватли бино акс этган.

Мавжуд қоидаларга кўра¸бу бино Бухоронинг қадимий марказида қад кўтариши мумкин эмас.

Ўлкашунос Азалшоҳ Ҳамроевга кўра¸ XX аср бошида яна ҳам аниқроғи 1910 йилда Чор императори ташрифи арафасида қурилган бинолардан бири рус кўпаслар гильдияси аъзоси Епифановнинг савдо уйи бўлган. Ҳамроевга кўра, уй қисман сақланган.

Санъатшунос ва меъмор Абдумалик Турдиевнинг айтишига кўра¸“Епифанов уйини тиклаймиз деган баҳонада улкан тижорат обьекти қурилади”.

“Қурилиш ҳужжатлари билан танишдим. Шаклланган ва ЮНЕСКО тарафидан ҳимояга олинган ландшафтни бузади. Иккинчидан, тарихий Олимжон карвонсаройи обидасига тақаб қурилади. Зазор жуда оз. Бу эса Олимжон карвонсаройи кўринишига халақит беради. Қурилишга Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова имзо чеккан ҳужжат билан рухсат берилган. Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти илмий эксперт кенгашининг 2019 йил 12 декабрдаги мажлис баëни 36 бандида бу замонавий 3 қаватли қурилишга рухсат берилгани акс этган. Лекин бу амалдаги қонунчиликка зид-ку”, дейди Турдиев.

Озодликда Бухоро шаҳар ҳокими ўринбосари имзолаган ҳужжат бор. Ҳужжатда “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” давлат унитар корхонаси 2018 йил 20 апрелдаги 1-10/1293 баëни асосида Бухоро шахар Баҳовиддин Нақшбанд ва Хўжа Рангрез кўчасидаги “Олимжон карвонсаройи” ғарб тарафидаги бўш ерда меҳмонхона қуришга изн берилиши айтилган.

Ҳужжатда қурилиш ишлари 2020 йил 20 июлда 673 сонли рақам билан рўйхатдан ўтганлиги айтилган.

Бухоро шаҳар ҳокими қарори
Бухоро шаҳар ҳокими қарори

Президент ташаббуси

Бухоро шаҳар ҳокимлиги мулозимининг Озодликка айтишича¸ Бухородаги меҳмонхона "президент ташаббуси билан" бунëд қилинмоқда.

“Ўзи мумкинмас бу жойда иморат қуриш. ЮНЕСКО картасида бўш жой қилиб кўрсатилган. Аммо 2018 йил февралида президент Бухорога келган пайтда шахсан топшириқ берди. Бу "топшириққа асосан", деган жумлани биз қарорга киритдик, ўзимиздан маъсулиятни камайтириш учун. Бухорода туризмни ривожлантириш ҳақида президентнинг 2017 йил 19 майда чиқарган ПК 2980 қарори ҳам бор. Қолаверса, ўша пайтдаги ҳоким раҳматли Ўктам Барноев назоратга олган эди бу ишни.”

Ҳужжат
Ҳужжат

Бухоро шаҳар ҳокими имзолаган ва “Бухоронинг қадимий қисмидан Prime Real Estate ширкатига ер ажратиш ҳақидаги қарор нусхаси Озодликда бор. Ҳужжатда ер участкаси "Ўзбекистон президенти қарори ва топшириғи асосида" ажратилгани ëзилган. Бундан олдин Ўзбекистон президенти Самарқанд тарихий марказида Тиббиëт институти ëтоқхонаси қурилишига изн берувчи ҳужжатни имзолаган эди. Мавжуд қонунларга зид бу ҳужжат ижросидан кейин камида учта тарихий бино бузиб ташланган эди.

Пировардида тарихий биноларнинг бузилгани юзасидан текширув ортидан Маданий мерос департаменти Самарқанд бўлими бошлиғи ишдан олинган.

Бухоро
Бухоро

XS
SM
MD
LG