Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:04

Судьяларнинг жавобгарлиги, назоратдан чиқиб кетган вирус ва оқсочликдан ор ҳақида


9 октябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди қийноқлар билан ном чиқарган “Жаслиқ” қамоқхонасининг собиқ маҳкуми Чўян Маматқулов фойдасига 60 миллион сўм миқдорида моддий ва маънавий зарар тўлаш ҳақида ажрим чиқарди.

Маматқулов 2012 йилнинг 29 августида қамоққа олинган ва Қашқадарё вилояти судининг ҳукми билан 10 йилга қамалган эди. 2018 йилнинг 25 мартида шартли равишда жазо муддати тугашидан аввал озодликка чиқарилган.

2020 йилнинг 18 мартида эса, унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши “таркибида жиноят аломатлари топилмагани учун” тўлиқ бекор қилинган.

Судьяларнинг жавобгарлиги, Назоратдан чиқиб кетган вирус ва Оқсочликдан ор ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:23:31 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг одам ўғирлаш, конституциявий тузумга тажовуз, фирибгарлик, ҳужжатларни сохталаштириш, гиёҳвандлик сингари қатор бандлари билан жазо муддатини ўтаб чиққач, Чўян Маматқулов Қашқадарё вилоят судининг 2020 йил 18 мартдаги ажрими билан тўлиқ реаблитация қилинган.

Бас, Чўян Маматқулов реабилитация қилинган экан, уни озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарган судья жазоланадими?

Судьяларнинг қонун олдидаги жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонунида назарда тутилган.

Мазкур қонуннинг судьяларнинг интизомий жавобгарлигига оид 73-моддасида жумладан, суд ишини ташкил этишда бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун, шунингдек судьялик шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда суднинг обрўсини туширадиган қилмиш содир этганлик учун интизомий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги назарда тутилган.

Судьяларнинг одоб-аҳлоқ кодексининг 4-моддасида “Судья одил судловни амалга оширишда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг суд томонидан ҳимоя қилиниши суд ҳокимияти органлари фаолиятининг мазмуни ва моҳияти эканлигини унутмаслиги лозим”, дейилган.

OzodNazarнинг бугунги суҳбатдоши, Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, судьяларнинг жавобгарлиги мамлакатнинг бошқа қонунларида ҳам белгилаб қўйилган.

Суҳбатдошимиз COVID-19 билан боғлиқ мамлакатда юзага келган вазиятга доир кузатишлари билан ҳам ўртоқлашди.

Суҳбатда тилга олинган яна бир мавзу куни кеча ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинган "оқсоч" лик масаласидир.

XS
SM
MD
LG