Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2020, Тошкент вақти: 03:53

"9 ойдан бери маошини ололмасди" - Душанбе аэропорти ходими ўзини отиб ўлдирди


3 нафар вояга етмаган болаларнинг отаси бўлган Шерафган Хўжақулов, яқинларига кўра, 9 ойдан буён маошини ололмаётганди

26 октябрь куни туш пайтида Душанбе халқаро аэропортининг 38 яшар ходими Шерафган Хўжақулов хизмат тўппончасидан ўзини отиб ўлдирди.

Яқинлари ва аэропорт ходимларининг айтишича, Хўжақулов шу тариқа бир неча ойдан буён маошлари тўланмаганига норозилик билдирган.

Ҳодисани тасдиқлаган расмийлар прокуратура текширув бошлаганини айтишмоқда.

Шерафган Хўжақулов уч нафар вояга етмаган болаларнинг отаси эди.

"Мени аэропортдан олиб кетинг"

Марҳумнинг тоғаси Жамшед Давлетовнинг Озодлик радиоси тожик хизматига билдиришича, жияни 9 ойлик иш ҳақини ололмаган ва 26 октябрь куни соат 13:00 да укасига “Келиб, мени аэропортдан олиб кетинглар” дея СМС юборган.

Тоғасининг сўзларига кўра, Шерафган ижарада яшаб келган ва ижара уйдан қарздорлиги бор эди.

Озодлик тожик хизмати муҳаррири Сирожиддин Ислом ҳодиса тафсилотлари ҳақида сўзлаб берди:

Сирожиддин Ислом билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:20 0:00
Бевосита линк

Укаси Умед Хўжақуловнинг Озодлик радиосига айтишича, марҳум яшаган уй эгаси ижарадан 14000 сомони (1356 АҚШ доллари) миқдоридаги қарздорликни тўлаш ёки уйни бўшатиб қўйишни талаб қилган.

Укасининг сўзларига кўра, Шерафган ҳарбий хизматдан сўнг Душанбе халқаро аэропорти хавфсизлик хизматида ишлаган, аммо "аэропорт раҳбарияти унга маошини тўламай келган".

У Шерафганнинг жасадини ўзига кўрсатишгани ва марҳумнинг юрагида ўқ ярасини кўрганини айтди.

Шерафган Хўжақуловнинг жасади ҳодиса жойидан тез тиббий ёрдам машинасида олиб кетилган. Яқинларининг айтишича, тиббий экспертизадан сўнг жасад марҳумнинг оиласига топширилади.

Тез тиббий ёрдам биносида кўп сонли милиция ходимлари йиғилган ва улар Озодлик журналистларининг бинога киришига тўсқинлик қилишган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ҳодисани тасдиқлади ва прокуратура тергов ишларини олиб бораётганини маълум қилди.

Ҳодиса тафсилотларидан хабардор манбанинг Озодликка билдиришича, 26 октябрь куни Шерафган Хўжақулов аэропорт масъулларидан ўзининг 9 ойлик иш ҳақини талаб қилган.

Талаби қондирилмагач, у аэропорт ходимлари билан тортишиб қолади ва хизмат тўппончасини ўзининг юрагига қадаб, ўқ узади.

XS
SM
MD
LG