Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:02

Ўшда ўзбек тадбиркор марҳум муфтий Шайх Чубақ хожи Жалилов номидаги кутубхонага асос солди

Қарийб 2 мингга яқин диний ва адабий, дунёвий илмлар китобидан иборат мазкур кутубхона аҳолига бепул хизмат кўрсатади.

Ўш вилояти, Қорасув тумани, Нурдор қишлоғида жойлашган кутубхона 29 октябрь куни очилди. Кутубхонанинг очилиш маросимида таниқли уламолар ва жамоат арбоблари, Чубақ хожининг отаси ва укаси қатнашди.

Ўшлик тадбиркор Зафарбек Мирбобоев томонидан ташкил этилган кутубхонада дин олимлари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф , Шайх Алоуддин Мансур, Шайх Чубақ ҳожи Жалилов қаламига мансуб диний асарлар ҳамда тибобат, тарих, тил, адабиёт в бошқа фанлар бўйича ўзбек, қирғиз, рус, инглиз ва турк тилидаги икки мингга яқин китоб жамланган.

XS
SM
MD
LG