Линклар

Шошилинч хабар
01 август 2021, Тошкент вақти: 22:22

Энергетика вазирлиги Тошкентдаги қозонхоналарни текширмоқда, Сергелида катта ўғрилик аниқланди


“Тошиссиққуввати” ДУКга қарашли “Саноат Энергия” қозонхонаси, 5 декабрь, 2020

“Тошиссиққуввати” давлат унитар корхонасига (ДУК) қарашли “Саноат Энергия” қозонхонаси 571 минг метр куб табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Сергели туманидаги қозонхонада ноқонуний сарфланган бунча табиий газ ўртача 950 та хонадоннинг бир ойлик истеъмоли ҳажмини ташкил этади.

Расмий хабарга кўра, Энергетика вазири бошчилигидаги махсус штаб, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзнефтгазинспекция ва “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали ходимлари биргаликда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқламоқда.

Хабарда айтилишича, бу қозонхона "ижтимоий аҳамиятга эга бўлган стратегик объект бўлгани" учун "бошқа ташкилотларни табиий газдан узган ҳолда" узлуксиз табиий газга уланган.

"Шунга қарамасдан, корхона раҳбари томонидан қозонхонага кириш газ қувурига қозонхонанинг газ ҳисобдонидан олдин ўзбошимчалик билан уланиб, қозонхона ҳудудидаги бинода табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланган ҳолда, оҳак ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилганлиги аниқланди... Қайд этилган қонунбузарлик ҳолатлари бўйича барча далил ва ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим этилди", дейилади баёнотда.

Ўзбекистонда 18 ноябрдан ҳаво кескин совиб, қор ёғиши билан мамлакат бўйлаб энергетик бўҳрон юзага келди.

Тошкентнинг қатор туманларида қозонхона ва қувурлар ишдан чиққани, аксар вилоятларда электр токи узилган, суюлтирилган газ учун навбатлар узайгани кузатилди.

Расмийлар энергия инқирозини об-ҳаво совиб, электр истеъмоли кескин ортгани билан изоҳлади, аммо йиллардан буён айни муаммо такрорланаётганига жўяли изоҳ бермади.

Президент бу йил қиш қаттиқ келишини айтиб, Тошкентда тайёргарлик учун бош вазир А. Ариповни масъул қилган, 2016 йилда президентликка сайланишидан олдин эса электр ва газ муаммосини ҳал қиламан, деб ваъда берган эди.

XS
SM
MD
LG