Линклар

Шошилинч хабар
22 июн 2021, Тошкент вақти: 02:31

Тед Липиен Озод Европа/Озодлик медиакорпорацияси президентлигига тайинланди


Тадеуш Липиен

Америкалик журналист ва медиаменежер Тед Липиен Озод Европа/Озодлик радиоси медиакорпорацияси президенти лавозимига тайинланди. Бу хақда АҚШ Глобал медиа бўйича агентлиги хабар қилди.

Агентлик раҳбари Майкл Пэк ўз қарорини изоҳлар экан, “Американинг чет эллардаги эшиттиришларининг миссиясини ҳамда уларнинг нақадар кўп қиррали эканлигини Тедчалик тушунадиган одам кам”, деди.

Тадеуш Липиен 1953 йили Польша жанубидаги Мшана-Дольна шаҳрида туғилган, 1970 йили АҚШга кўчиб, Жорж Вашингтон университетини имтиёзли диплом билан тугатган. 1973 йили “Америка овози” радиосида иш бошлаб, 1981 йилдан 1993 йилгача шу радионинг поляк хизматини бошқарган. Липиен ўша йилларда Польшадаги демократик ўзгаришлар, “Солидарность” касаба уюшмасининг тоталитар режимга қарши курашини ёритган.

XS
SM
MD
LG