Линклар

Шошилинч хабар
25 июл 2021, Тошкент вақти: 20:58

АҚШ Давлат котиби Америка ҳукуматига қарши киберҳужумларга Россиянинг алоқаси борлигини айтди


Майк Помпео

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Америка идоралари ва компанияларига қарши 2020 йилнинг баҳоридан бошланган кенг миқёсли киберҳужумларга Россиянинг алоқаси борлиги тўғрисида баёнот берди. Бу ҳақда Давлат котиби америкалик журналист Марк Левиннинг муаллифлик кўрсатувига берган интервьюсида гапирди. Суҳбат матни Давлат департаменти сайтида эълон қилинди.

Америка идораларига мувофиқлаштирилган хакер ҳужумлари жорий йил мартида бошланган, 14 декабрда Вашингтон ҳужумлар нишони АҚШ Молия вазирлиги ҳамда Телекоммуникациялар ва информация миллий бошқармаси бўлганини тасдиқлаган.

Ҳужум нишонларидан яна бири .- Microsoft корпорациясига кўра, хакерлар ҳукуматнинг 40 дан зиёд агентликларига, таҳлилий марказларига, нодавлат ташкилотларига ҳамда IT-компанияларига ҳужум қилган.

Ҳужум объектлари АҚШдан ташқари Канада, Буюк Британия, Испания, Бельгия, Исроил, Мексика, ва Бирлашган Араб амирликларида жойлашган.

Москва бундай ҳужумларга алоқаси борлигини инкор этиб келади.

XS
SM
MD
LG