Линклар

Шошилинч хабар
26 июл 2021, Тошкент вақти: 17:43

Президент метронинг Сергели йўналиши очилишида ОАВнинг жамиятдаги роли ҳақида гапирди


26 декабрда президент Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши очилишида қатнашди.

26 декабрда президент Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши очилишида қатнашиб, давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқот қилди.

Бу ҳақда хабар қилган давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, Президент оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги роли ҳақида гапирган:

- Оммавий ахборот воситаларига раҳмат. Улар давлатимизга душман эмас, дўст. Улар баланд овозда адолатни, ҳақиқатни айтиб турмаса, раҳбарларнинг дарров оёғи ердан узилиб қолади. Халқимиз, уйингга эски тўнингни илиб қўйиб, кимлигингни унутма, деганидек, ҳамма раҳбарлар шу элнинг фарзанди, вакили эканини доим ёдда тутиши керак. Юртимиздаги тинчликнинг қадрига етиб, халқимизга муносиб шароит яратишимиз зарур, - деган Президент.

Давлат раҳбари ортда қолаётган йил якунларига қисқа тўхталиб бундай деган:

- Бу йил иқтисодиёт учун, одамларимиз учун қийинчиликлар кўп бўлди, ҳозир ҳам давом этяпти. Лекин шу мураккаб ҳолатларни иложи борича юмшатиш бўйича ҳар куни бамаслаҳат ишлаяпмиз. Иқтисодиётни ривожлантириш, бозор топиш, одамларга даромад манбаи яратиш йўларини излаяпмиз. Ҳамма масалалар маҳаллабай ҳал қилинади. Нимага? Яхшимиз ҳам, ёмонимиз ҳам маҳаллада.

Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини лойиҳалаштириш 2017 йилда бошлангани. Узунлиги 7 километрлик мазкур темир йўлда бешта бекат барпо этилган. Метрополитеннинг “Олмазор” бекати билан оралиқда 580 метрлик тоннел қурилиб, ерусти ва ерости йўллари боғланган.

Ушбу йўналишда кунига 35 мингтагача одам қатнаши мумкин.

Мустақиллик байрами арафасида Тошкент ерусти метросининг биринчи босқичи битказилган эди.

XS
SM
MD
LG