Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:26

Украина ўз учоғи уриб туширилганидан бир йил ўтиб Эронни адолат ўрнатишга чақирди


Ҳаво фалокати Эрон ўтган йил 8 январда АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларига ракета зарбаси берганидан кейин бир неча соат ўтгач юз берганди.
Ҳаво фалокати Эрон ўтган йил 8 январда АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларига ракета зарбаси берганидан кейин бир неча соат ўтгач юз берганди.

Эрон ҳаво ҳудудида Украина йўловчи учоғи уриб туширилгандан бир йил ўтиб, фожиада фуқаролари нобуд бўлган Украина ва яна тўрт мамлакат Теҳронни ҳодиса қандай содир бўлганини тўлиқ очиқлашга, адолат ўрнатишга ва зарарни қоплашга чақирди.

"Украина халқаро ҳаво йўллари» авиаширкатининг Теҳрон-Киев йўналишидаги PS752 рейси 2020 йилнинг 8 январь куни ҳавога кўтарилганидан кейин кўп ўтмай ердан отилган ракета билан уриб туширилган эди. Натижада учоқ бортидаги 176 нафар йўловчи ва экипаж аъзоларининг барчаси нобуд бўлди. Қурбонларнинг аксарияти эронликлар ва канадаликлар эди, аммо ўлганлар орасида бир неча афғон, инглиз, швед ва немислар ҳам бор.

Бошида Эрон расмийлари учоқни ракета уриб туширганини рад этишди. Кейинчалик Эрон армияси учоқ «ғайриихтиёрий» равишда уриб туширилганини тан олди.

Афғонистон, Буюк Британия, Канада, Швеция ва Украина ҳалокатнинг бир йиллиги кунида қўшма баёнот эълон қилиб, Эрон расмийларини «ушбу даҳшатли учоқ ҳалокатига сабаб бўлган воқеалар ва қарорлар тўғрисида тўлиқ тушунтириш беришга ва бу бошқа ҳеч қачон такрорланмаслигини таъминлаш учун муайян чораларни кўришга» чорлади.

Ҳаво фалокати Эрон 8 январда АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларига ракета зарбаси бергандан кейин бир неча соат ўтгач юз берган. Теҳрон шу тариқа ўз генерали Қосим Сулаймоний АҚШ ҳаво зарбаси оқибатида ўлдирилгани учун ўч олган эди.

XS
SM
MD
LG