Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:25

Бош прокурорга ўринбосар ва Тошкентга янги прокурор тайинланди


12 февралда Тошкент шаҳар прокурори Баҳриддин Валиев Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари этиб тайинланди.

Президент Каримов даврида ҳам пойтахт прокурори сифатида ишлаб, тизимдан ишдан бўшатилган Валиев янги давлат раҳбари даврида прокуратура тизимига қайтарилди.

У 2017-19 йилларда Бухоро вилояти прокурори, сўнгги икки йилда эса Тошкент шаҳар прокурори сифатида фаолият олиб борди.

Шунингдек, 12 февралда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан, Улуғбек Қосимов Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Тошкентнинг 38 яшар янги прокурори муқаддам Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида турли прокурорлик лавозимларида ишлаган.

XS
SM
MD
LG