Линклар

Шошилинч хабар
18 июн 2021, Тошкент вақти: 02:10

Фарғонада 44 миллион сўмлик 4 қоп соч 4 талончи томонидан таланди


Сурат ИИВ расмий сайтидан олинди.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Фарғона шаҳрининг Қува кўчасида жойлашган дала ер майдонида Қ.З. исмли аёлга қарашли 44 миллион сўмлик 4 қоп соч 4 нафар шахс томонидан талончилик йўли билан тортиб олинган.

«10 февраль куни тўрт нафар фуқаро бир гуруҳ бўлиб, Қува кўчасида жойлашган дала ер майдонида Қ.З. исмли аёлнинг олдига келишиб, нархи 44,1 миллион сўмлик тўртта қопга жойланган 70 килограмм сочларини очиқдан очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган», — дейилади 12 февраль куни тарқатилган хабарда.

Фарғона шаҳар пракуратураси томонидан мазкур талончилик ҳодисаси юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда айрим тоифадаги шахслар сартарошхоналар, хонадонлардан кесилган соч толаларини йиғиб, жун қабул қилиш пунктларига сотиш билан шуғулланади

XS
SM
MD
LG