Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:41

Мирзиёев ИИВга борди. Ходимлар маоши 30-60 фоизга оширилади


Ички ишлар ходимлари президент Мирзиёев иштирок этаётган мажлисда. 2021 йил, 12 февраль. Сурат ИИВ расмий сайтидан олинди.
Ички ишлар ходимлари президент Мирзиёев иштирок этаётган мажлисда. 2021 йил, 12 февраль. Сурат ИИВ расмий сайтидан олинди.

12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлисида иштирок этди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Матбуот хизматига кўра, президент ички ишлар органлари фаолиятини кескин танқид қилиб: «Ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳамма шароитларни яратиб, энг замонавий техникаларни олиб бердик. Катта ваколат, куч ва воситалар бор. Лекин натижа кутилганидек эмас. Органлар якдил бўлиб, вертикал бошқарувни тўғри ташкил эта олмаяпти. Уларнинг ишидан халқимиз норози», деди.

Айни пайтда президент барча ички ишлар ходимларининг маошларини 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган ходимларнинг маошини эса 60 фоизга оширишга кўрсатма берди.

Мажлис давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирига икки нафар янги ўринбосар тайинланди. Улар Яҳёжон Абдулхаков ҳамда Нажмиддин Тўрахўжаевлардир.

Шунингдек, собиқ вазир, ИИВ Академияси раҳбари, генерал-лейтенант Баҳодир Матлюбов лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, 12 февраль куни президент Шавкат Мирзиеёв Тошкент шаҳар ИИББда янги очилган мультимедиа маркази фаолияти билан ҳам танишди. Шон-шараф музейига борди.

«Ҳозир ҳамма телефонда, ижтимоий тармоқларда. Одамларни ички ишлар бўлимига чақирадиган ёки қоғоздаги мурожаатини кутиб ўтирадиган замон ўтиб бўлди. Энди туман ва шаҳар бошқармасини маҳалла билан боғлайдиган, одамлар билан онлайн мулоқот қиладиган дастурий маҳсулот яратиш керак.

Бутун ички ишлар тизими ахборот технологиялари асосида ишлаши зарур», деди Шавкат Мирзиёев.

XS
SM
MD
LG