Линклар

Шошилинч хабар
12 апрел 2021, Тошкент вақти: 00:58

Бизда энди икки хотин... Тармоқни титратган трендлар


Тармоқлар ҳақида коллаж

Кундалик хабарларни газета саҳифалари ëки ТВ экранларидан эмас, балки ижтимоий тармоқлардан ўқиш Ўзбекистонда аллақачон трендга айланиб улгурди. Озодлик ўтган ҳафтада тармоқ муҳокама қилган асосий хабар ва мавзуларга назар ташлади.

Ўзбек сегментидаги контентлар трендини ўрганиш чоғида Озодликка ТикТокчи блогер Диëра Абдужабборова ҳамроҳлик қилди:

“Олти платформада машҳур бўлган мавзулар бошида депутат Расул Кушербаев туради. Гейларга қарши қонун моддаси Жиноят кодексидан олиб ташланса Ўзбекистон ўлади ëки қоидабузар ҳайдовчиларни видеога олганлар “козёл” деган гапи катта мунозарага сабаб бўлди. Икккинчи мавзу янги мухолиф партия тузаëтган Хидирназар Аллақуловга қарши хейтерлар ҳатти-ҳаракати. Учинчиси эса 1929 йили Самарқанддаги орфография конференциясида қабул қилинган лотин алфбосига қайтиш муҳокама қиилинди”.

Диëра Абдужабборова
Диëра Абдужабборова

Суҳбатдошга кўра¸ тармоқ “Муниса Ризаеванинг касалхонада бир ўлимдан қолгани¸ Тошкентга келиб, кетган Қирғизистон президентининг “ўзбек самолетлари” ҳақидаги гапи¸ тиланчига пул бера олмаган Юлдуз Усмонова ва актриса Дурдона Қурбонова актёр Сардор Аҳроровга тегишли Malibu автомобилининг олд ойнасини темир билан уриб синдириб ташаганини ҳам муҳокама қилган.

Муниса Ризаева
Муниса Ризаева

Ўзбекистон нимадан ўлишини “башорат” қилган депутат

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевнинг ҳайдовчилар “хатосини” сотадиганлар ва жинсий озчиликлар ҳақидаги гаплари тармоқнинг олти платформасида муҳокама қилинди.

Расул Кушербаев
Расул Кушербаев

Кушербаевнинг Ўзбекистон кўчаларида йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этувчи радар тизимли камералар ўрнатиш учун тадбиркорларга изн берилганига муносабати:

“Биз етарли инфраструктура яратмай туриб ҳамма жойга радар қўйдик, яна телефонда суратга олиб, жўнатворса пул беради деб… Қўпол қилиб айтганда “козёл”лар жамиятига ўхшаб кетяптти. Бу сотқинлик, “козёл”лик-ку, деб мен ҳам айтаман. Мен шуни билдимки, ўзининг фойдаси йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган одамлар кўп экан. Уларга 10-15 минг сўм беряптими, эртага 100 минг сўм бериб, Ватанингни сот, деса ҳам сотворишга тайёрлар кўп экан. “

Кушербаевнинг "Ilga Europe" ташкилотининг Ўзбекистон қонунчилигидан бесоқолбозлик (эркак билан эркакнинг жинсий алоқа қилиши)ни тақиқловчи нормани чиқариб ташлаш ҳақидаги мурожаатига жавоби:

“Эркак билан эркакнинг ўзаро эр хотин сифатида турмуш кечириб, муносабат қилишларини ҳеч қачон қабул қилолмайман. Ва токи тирик эканмиз Ўзбекистонда бундай бемаъни ҳаракатга қонунан рухсат берилмаслигига ишонаман.Рухсат берилган кун бизнинг ўлганимиз бўлади. Агар бу инсон ҳуқуқларига зид, дейишса тупурдим бундай ҳуқуқига.”

Кушербаев бу гапларни жорий йилнинг 14 март куни ўз Телеграмида қолдирди. Ҳар иккала фикр танқидчилари ҳам ўзини кечиктирмай етиб келди.

Комил Алламжонов
Комил Алламжонов

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси Комил Алламжонов ўзининг facebokдаги саҳифасида Кушербоевнинг фикрларига қарши чиқди.

“Жамият қонунбузарликларни беркитиши керак эмас. Бу ҳақда гапирган одамлар “козёл”га чиқиши хато.”

Тармоқнинг олти платформасида баҳс қизиди
Тармоқнинг олти платформасида баҳс қизиди

Журналист Сардор Салим эса ўзининг facebokдаги саҳифасида Кушербаевни популист деб атади

"Битта популист "ЛГБТга рухсат берилган кун бизнинг ўлганимиз бўлади" дебди. Ҳақиқатдан ҳам, қийин бўлади буларга. Ахир, оломонга ёқиб тушадиган, ва айни дамда, хаёти ва лавозимига ҳеч қандай хавф туғдирмайдиган бундай арзон ҳайп мавзу бошқа топилмайди-ку".

Расм марказида Никита Макаренко
Расм марказида Никита Макаренко

Журналист Никита Макаренко эса "жамоатчилик умид кўзи билан қараган Кушербаев криминал дунë луғатини қўллаб ўз аслини намойиш қилди" дея таъкидлади:

"Кушербаев чиқиб “ўғрилар дунёси”си оид иккита асосий қадриятга – гомосексуалга яқин бўлиш қўрқувига содиқлигини эълон қилди ва у ҳокимиятни тамсил қилган расмийлар билан ҳамкорлик қилишни “козёллик” деб атади. Ушбу иккала фобия унинг учун муҳимдир – ахир, ёпиқ хонада эркаклар ўртасида махсус иерархия ривожланади ва “козёллик” жиноий ташкилотнинг муваффақияти учун жуда хавфли. Оддий дунёда оддий одамлар “ўғрилар қадриятлари”ига сиғинадиганлар устидан кулишади ва уларга паст назар ва афсус булан карашади. Олий Мажлиснинг барча назарида бўлган ягона депутати арзон пластмасса хитой соат устига суркалган зарҳал каби кўчиб тушгани жуда ачинарли".

Айни пайтда тармоқнинг юзминглаган юзерлари Кушербаевни қўллаб¸ унга “сакраган”ларни эса лаънатлаб изоҳ қолдирган.

Хидирназар Аллақулов партияси пилигини кўтараëтган “бандитлар”

Янги таъсис этилган мухолиф партия йиғилишининг "блогерлар ва аёллар босқини" туфайли бузилганини одатда сиëсий мавзуларга қизиқмайдиган TikTokдан тортиб Youtube платформасигача 12 мартдан то 16 мартгача батафсил ëритиб борди.

Хидирназар Аллақулов
Хидирназар Аллақулов

Тармоқ юзерлари ўзини блогер деб атаб аслида сиëсий партия ташаббускорларига ҳужум уюштираëтганларни қоралашди. Улар ўз талқинида “хейтер” ва “погромчи” деб атаган Мусаев контентлари жойланган ижтимоий тармоқ платформасига шикоят ëзиш тадбирини бошлашди.

Facebook платформаси фаоли Зокир Али бу тадбир самара берганини ўз саҳифасида ëзди:

Ёлланма блоггер Шуҳрат Мусаев кетма кет ёғилаётган “Дизлайк” ва шикоят -Спам босганлардан бошини кўтаралмай қолган кўринади..Попуги пасайишга бошлабди...Кундан кунга ошаётган дизлайк ва Спам унга энг катта жазо — Низо ва нафратни тарғиб қилаётганини Youtube ҳизматига яна ҳам кўпроқ етказайлик дўстлар, тараққиёт душмани бўлган бундай нусхаларга ўз норозилигимизни билдиришга ДАВОМ ЭТАМИЗ !!

Партия матбуот котиби Баҳром Ғойибнинг Озодликка билдиришича, 12 март йиғилиш кунидан тортиб то шу кунгача ўзларини блогерман деб атаган гуруҳ Хидирнзар Аллақулов ва бошқа партия ташаббусчиларига тихирлик қилиб босим ўтказишда давом этмоқда.

“Халқ манфаатлари” партияси фаоли Аюбхон Раҳмонов Озодлик билан суҳбатда айни бу гуруҳ уларнинг ҳам йиғилишларига бостириб келиб “шантаж ва иғво услубида жанжал” чиқришга уринган.

Бизда энди икки хотин¸ бири кирилл бири лотин...

Энг кўп муҳокама қилинган мавзулар учталигига “лотин ëзувига биратўла” ўтиш муаммоси ҳам кирди.

Бу муаммо ҳақида шоир Йигитали Нур ўз facebook саҳифасида шеър ҳам ëзди:

Бизда энди икки хотин¸

бири кирилл бири лотин...

кириллиги отинойи ,

лотинчаси бибиотин.

Лотин ëзувида ëзилган шиор
Лотин ëзувида ëзилган шиор

Аксар платформалардаги фаоллар “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирди.

Адлия вазирлиги мулозимаси ва блогер Шаҳноза Соатова янги алифбо қандай бўлиши ҳақида бир қадар тушунарли изоҳ ëзди:

Ноқулай o', g', sh, ch ҳарфларидан воз кечиляпти. Катта Ng алифбодан чиқарилиб, фақат кичиги қоляпти (ўзи мантиқсиз эди шу катта Ng, ўзбек тилида бу ҳарф билан сўз бошланмайди).

Алифбода асосан шаклий ўзгаришлар қилиниб, техник жиҳатдан ноқулай ҳарфлар ўзгартириляпти. Мазмуний ўзгариш йўқ - бирон товушга янги ҳарф берилмаяпти.

Менимча, алифбога белгиланган муддатда тўлиқ ўтиш учун шуниси маъқул.

Лойиҳа бу ерда:

https://regulation.gov.uz/uz/d/31596

Шаҳноза Соатова
Шаҳноза Соатова

Қоқтирадиганлар ва тиктирадиганлар

ТикТокчи блогер Диëра Абдужабборовага кўра, тармоқнинг Инстаграм ва ТикТок платформаси ўз анъанасига содиқ қолиб кейинги бир ҳафта ичида ҳам кўнгилочар мавзуларни “айлантирган”.

ТикТок платформасида Муниса Ризаева касалхонага кириб чиққани билан боғлиқ лавҳа кўпчилик эътиборини тортган.

Лавҳада билагига укол олаëтган қўшиқчи Муниса Ризаева “бир ўлимдан қолганлигини” айтади. Лавҳадан қўшиқчи аллергик шок боис касалхонага тушгани тушунилади.

Энг кўп томоша қилинган лавҳалардан бири
Энг кўп томоша қилинган лавҳалардан бири

Хафта давомида ТикТокда томошабоп бўлган лавҳа “Этикчи ва қизалоқ” деб аталади.

Видеороликда оëқ кийим ремонт қилаëтган йигит олдига келган қиздан "Хизмат?" дея сўрайди.

Қиз бўлса “Қоқтиргани келувдим. Эртага тиктиргани келаман” дейди. Тошкент кўчаларида олинган бу бир дақиқалик клип тагида ëқтириш белгиси ўлароқ қўйилган минглаб юракчаларни кўриш мумкин.

Ижтимоий тармоқлардаги трендларни Озодлик билан бирга кузатинг.

Тармоқларнинг фаол фойдаланувчиси бўлсангиз, фикрларингизни биз билан баҳам кўринг.

Эксклюзив сурат ва видеоларингизни бизнинг тармоқлардаги платформаларимиз орқали бўлишишингиз мумкин.

Биз билан боғланиш учун:

Мессенжер ва имейл

+420 602 612 713 (WhatsApp, Telegram)

+420 724 971 539 (WhatsApp, Telegram)

ozodlikmail@gmail.com

XS
SM
MD
LG