Линклар

Шошилинч хабар
22 июн 2021, Тошкент вақти: 00:37

Тошкент метросида икки поезд тўқнашди. Йўловчилар эвакуация қилинди


Тошкент метроси. Суратнинг 18 мартдаги воқеага алоқаси йўқ.

18 март, маҳаллий вақт билан тахминан соат 20:10 да Тошкент метрополитенида тўхтаб қолган поездга унинг ортидан келаётган поезд урилди. Бу ҳақда хабар қилган Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, ҳодисада жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Вагонларга ҳам катта зарар етмаган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ, ИИБ ҳамда Метрополитен ходимлари томонидан вагон ичидаги йўловчи фуқаролар хавфсиз жойга эвакуация қилиндилар", дейилади хабарда.

Расмий хабарда айтилишича, метронинг «Олмазор» ерости бекатидан «Чоштепа» ерусти бекатига кетаётган 4 та вагондан иборат таркиб техник сабабларга кўра тўхтаб қолган. Тўхтаб қолган таркибга унинг ортидан келаётган таркиб келиб урилган. Воқеа метронинг «Сирғали» метро йўналишида содир бўлган.

Тўқнашув оқибатида «Сирғали» метро йўналишининг воқеа содир бўлган қисмида ҳаракат вақтинча тўхтатилган. Шу боис, қолган таркибларнинг ҳаракати қўшимча (ёрдамчи) йўналиш бўйича давом эттирилган.

"Ҳозирда ушбу йўналишда ҳаракатлар тўлиқ қайта йўлган қўйилган", дейилган ФВВ хабарида.

Айтилишича, воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти, ёнғин-қутқарув хизмати, туман ИИБ, Прокуратура ҳамда Миллий гвардия ходимлари етиб борган. Вазият юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG