Навоий ва Самарқандда сел: Пахтачида сел янги кўприкни ювиб кетди
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 28 март куни ёққан кучли жала оқибатида сел юрди. Селдан Самарқанд вилояти туманлари кўпроқ зарар кўргани расмийлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан айтилмоқда. Навоий вилоятида эса ҳокимият расман "жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ"лигини билдирди.