Ўзбекистонда 9 май расман Хотира ва қадрлаш куни. Каримов даврида расмий тадбирлар Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш билан чекланган. Аммо Мирзиёев ҳокимиятга келгач, совет ва уруш рамзлари қайтди. Бу эса ижтимоий тармоқларда кўплаб ўзбекларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.