Линклар

Шошилинч хабар
25 июл 2021, Тошкент вақти: 01:32

Коронавирус: Тошкент яна "қизарди". Ошхоналар эрта ёпилади, намоз масжид ҳовлисида ўқилади


Тошкент шаҳрига транспорт воситаларининг кириши 2020 йил март ойида чекланган

Тошкентда 28 июндан бошлаб карантин чекловлари яна кучайтирилди. Бу чекловлар 12 июлгача давом этиши билдирилди.

Тошкент шаҳрига енгил машиналар ва автобуслар қатнови чекланди. Кўпчилик тўпланадиган муассалалар, кафе ва ресторанлар эрталабки 8 дан кечки 8 гача ишлаши белгиланди, шунингдек, бошқа чекловлар ҳам киритилди.

Пойтахт Тошкент шаҳри “қизил зона”, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари “сариқ зона”, бошқа минтақалар “яшил зона” деб эълон қилинди.

«Тошшаҳарртрансхизмат» АЖ матбуот хизмати 28 июндан 12 июлга қадар бошқа минтақалардан Тошкент шаҳрига кириб келаётган енгил машиналар ва автобуслар қатнови чекланиши, фуқаролар пойтахтга фақат заруриятга қараб киритилиши мумкингини хабар қилди.

- Айрим ЙПХ постлари автомобиллар ҳаракати учун ёпилган ҳолларда, Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи автобуслар ҳаракати ЙПХ пост масканигача ташкил қилинади, дейилади расмий хабарда.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги айрим ОАВ ва телеграм-тармоқларда тарқатилаётган “Тошкент кириш учун очилади”деган хабарларни инкор этиб, кириш қисман чекланишини маълум қилди.

Тошкент бош транспорт идораси, айни дамда, пойтахтдан Тошкент вилоятига қатнаётган автобус рейслари бекор қилинмаслигини ҳам маълум қилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий қилинган чекловларга қарамасдан кириш-чиқиш тақиқланмаган шахслар рўйхати тузилганини эълон қилди.

Пойтахтга кириш ва чиқиш карантин чекловлари аҳолининг қуйидаги тоифаларига таъсир этмайди:

  • Тошкентда доимий яшаётган ёки қайдда турадиган шахслар;
  • Тошкентда доимий яшаётган ёки қайдда турадиган хорижликлар;
  • Тошкентга даволанишга келаётган шахслар;
  • Тошкент халқаро аэропортидан учиб кетаётган шахслар;
  • Сайёҳлар, уларни ташиётган ҳайдовчилар, таржимонлар ва гидлар;
  • Юк ташиётган ва “Ўзбекистон почтаси” транспорти;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва санитария-эпидемиология хизмати ходимлари.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Махсус комиссияси 2021 йилнинг 28 июнидан бошлаб республикадаги барча кўнгилочар муассасалар – жамоатчилик ошхоналари, бар, кафе, ресторанлар, тунгги клублар, билярдхона ва компьютер марказлари эрталабки 8 дан кейки 8 гача ишлашини белгилаб қўйди.

Кўнгилочар муассасалар ва жамоатчилик ошхоналаридаги ўринларнинг 50 фоизи тўлгач, янги мижозларни қабул қилиш тақиқлаб қўйилди.

28 июндан бошлаб 18 ёшдан катта бўлган аҳолининг ихтиёрий вакциянацияси бошланди. У бепул бўлиб, барча оилавий поликлиникаларда амалга оширилади. Тошкентнинг ўзидаги асосан бозор ва супермаркетларда ўнлаб бепул эмлаш пунктлари ишга тушди.

Шунингдек, коронавирусга қарши республика штабида пандемия ҳолатида диндорларга намоз ва ибодатларини масжид, черковлардаги майдончалар, атрофдаги ички кўча ва ҳудудларда адо этиш тавсияси берилди.

Айни пайтда, Тошкент шаҳридаги бозор ва дўконларда нарх-наво ўзгаришсиз қолаётгани кузатилмоқда. Пойтахтнинг қатор бозорлари ва дўконларида бўлган Озодликнинг мобил мухбири озиқ-овқат маҳсулотлари нархларида ҳозирча жиддий ўзгариш кузатилмаётганини маълум қилди.

Ўзбекистонда 27 июнь куни 469 кишида коронавирус аниқланиб, мамлакатда COVID-19 расман қайд этилганлар сони 109 692 нафарга етди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

XS
SM
MD
LG