Линклар

Шошилинч хабар
26 сентябр 2021, Тошкент вақти: 08:45

Олимпиада: Боксчи Баҳодир Жалолов Ўзбекистонга учинчи олтин медални туҳфа қилди


Олимпиада очилишига бир неча соат қолганида Оксана Чусовитинадан байроқдорлик олиб қўйилиб, боксчи Баҳодир Жалоловга топширилган эди.

Токиода бўлиб ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларининг сўнгги кунида ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов ўта оғир вазндаги (+91кг) мусобақаларда иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди.

Жалолов америкалик рақиби Ричард Торресни 5:0 ҳисобида енгиб, ғолиб деб эълон қилинди.

Оғир вазндаги ўзбек боксчилари орасида энг юқори поғонада турган 27 яшар Баҳодир бугунда дунёнинг энг қучли боксчилар 40талигидан ўрин олган.

Бу Токио олимпиадасида ўзбек спортчилари томонидан қўлга киритилган учинчи олтин медалдир. Ёзги Олимпия ўйинларида илк олтин медални Ўзбекистонга таэквондочи Улуғбек Рашитов, иккинчи олтин медални эса оғир атлетикачи Акбар Жўраев тақдим қилган.

Ўзбекистон делегацияси Токио Олимпия ўйинларидаги чиқишларини якунлади. Ушбу Олимпиадада Ўзбекистон жамоаси 2 та бронза медалини ҳам қўлга киритган.

XS
SM
MD
LG