Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2021, Тошкент вақти: 17:09

Ҳаитида юз берган кучли зилзиладан 300 дан зиёд киши ҳалок бўлди


Ҳаити. 14 августда юз берган зилзила ортидан қутқариш ишлари олиб борилмоқда.

14 август куни Ҳаитида 7,2 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 304 киши нобуд бўлган, 1 800 дан ошиқ одам жароҳат олган.

The Associated Press агентлигининг хабар беришича, айрим шаҳар ва қишлоқлар деярли бутунлай ер билан яксон бўлган.

АҚШ Геология хизматига кўра, зилзила эпицентри пойтахт Порт-о-Пренс шаҳридан 125 километр масофада бўлган.

Асосий зилзила ортидан тебранишлар тунгача давом этган.

Ҳаити бош вазири Ариэль Анри бир ой муддатга фавқулодда вазият жорий қилди.

Вазир зиён кўлами аниқланмагунича халқаро ёрдам сўралмаслигини айтди.

Ҳаитида 2010 йилда кучли зилзила содир бўлиб, 300 мингга яқин одам нобуд бўлган эди.

XS
SM
MD
LG