Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2021, Тошкент вақти: 08:02

COVID-19: Эронда 6 кунлик карантин жорий қилинди


Эрон давлат матбуотининг хабар беришича, 16 августдан бошлаб мамлакат шаҳарларида олти кунлик «умумий карантин» жорий қилинади

Барча шаҳарлардаги бозорлар, савдо марказлари, давлат идоралари, кинотеатрлар, спорт заллари ва ресторанлар ёпилади. Чекловлар 21 августгача давом этади.

Миллий коронавирус ишчи гуруҳи, шунингдек, 15 августдан 20 августгача Эрон бўйлаб саёҳат қилишни тақиқлади.

14 август куни Эронда бир сутка ичида 29 700 киши коронавирус юқтирган, 466 киши нобуд бўлган.

Эронда пандемия бошланганидан бери қайд этилган вирус юқтириш ҳолатлари сони 4,3 миллиондан ошган. Умумий ҳисобда коронавирусдан 97 208 киши вафот этган.

Хабарларга кўра, мамлакат шифохоналари беморларга тўлган. Шунингдек, кислород баллонлари ва бошқа тиббий материаллар тақчиллиги юзага келган.

XS
SM
MD
LG